• ҲАЛОЛЛИКДА ҲИКМАТ КЎП. ҚИНҒИР ИШ ЭСА, ҲЕЧ ҚАЧОН ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ Халқимиз саломатлигини сақлаш, унинг турмуш фаровонлигини оширишдек муҳим вазифа ижросини таъминлаш бевосита истеъмол бозоридаги маҳсулотларнинг сифат даражаси, яроқлилик муддати каби омиллар билан чамбарчас боғлиқ. Шу боисдан ҳам ҳар бир маҳсулотни истеъмолчига етказиб беришдан аввал унинг инсон ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига нечоғлик жавоб бериши ваколатли органлар, хусусан, давлат санитария эпидемиология назорати марказлари томонидан текширишдан ўтказилиши […]

    23.10.2019

  • МЕРОСХЎР АКА-УКА Улуғларнинг иши афв айламакдур,Кичиклар узр учун бел бойламакдур.Мусулмонлиғда йўқ кину адоват,Дила афв, адолат жойламакдур.                                   Абдулла Авлоний Уйга қайтиб, ҳовлидаги чорпояга чиқиб ёнбошлаган  бобо, “Ва ниҳоят ҳал бўлди-э, худога шукр, қутилдим”, деб ўз-ўзига  гапириб туриб, ўйга толди, сўнг ўзидан-ўзи сўрар бўлди: – Қутилганим ростми?! А-аа, нимадан қутилдим, ўзи?!  Мерос бўлиш машмашасидан қутилганим, суд қарори фойдамга […]

    22.10.2019

  • НОПОК ҚИЛМИШ БОШГА БАЛО КЕЛТИРАДИ Ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган, инсоният тараққиётнинг мислсиз марраларини эгаллаётган бугунги кунда дунё халқлари келажагига таҳдид солувчи иллатлар ҳам йўқ эмас. Шулардан бири глобал муаммо тусига кирган, инсониятни таназзул ботқоғи сари етаклаётган гиёҳвандлик балосидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблиясининг 1987 йил 1 декабр­даги резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь — «Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни» […]

    22.10.2019

  • БОЛА ҚАЛБИ ПОК БИР ГАВҲАРДИР Унга қандай нақш солинса, қандай шакл берилса, айнан шунинг яққол ифодасини кўриш мумкин.  Улуғ аллома Абу Ҳомид Ғаззолий бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота-онага омонат. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, қандай шакл берилса, айнан шунинг яққол ифодасини кўриш мумкин, деган эди. Асрлар […]

    21.10.2019

  • ОҚЛОВ — ЮЗИ ЁРУҒЛИК, БАҒРИКЕНГЛИК ВА ШУКРОНАЛИККА САБАБ БЎЛАЁТГАН ХАЙРЛИ АМАЛ Шахсга нисбатан айблов эълон қилинса-ю, агар у туҳмат бўлса, бундан оғир мусибат йўқ. Чунки инсонни айбсиз айбдор бўлиш руҳан бир эзса, ўзини оқлагунча исбот-далил келтириб, буни тан олдиргунча яна бир эзилади. Ҳаётда ўз номи, шаънини оқлагунча йилларини, умрини бой берганлар бўл­гани ҳақида ўйлаб кўрсак, оқлов нечоғлик муҳим тушунча эканини яхши англаймиз. Ноҳақ айбланса-ю, «майли, менга […]

    21.10.2019

  • ЖАҲОЛАТ ЖАБРИНИ ТОРТГАН ГЎДАК ЁХУД ЎЗ ЖИГАРБАНДИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛГАН ОТАНИНГ ҚИЛМИШИ ҲАҚИДА Бу ҳаётда ҳар бир инсон учун эзгу ният билан оила қуриш, фарзанд кўриш энг катта бахт саналади. Айниқса, ҳар бир фарзанднинг дунёга келиши ота қалбида тенгсиз ғурур ва ифтихор уйғотади. Чунки фарзанд бахтиёр оиланинг ширин меваси, авлодлар давомчиси ҳисобланади. Фарзанд туғилгач, ота жажжи жигаргўшасининг келажаги тадоригини кўради: ерга умид билан ниҳол қадайди… Халқимиз ҳаётида бу […]

    18.10.2019

  • ХОДИМ ИШГА ТИКЛАНДИ 2018 йил 12 декабрда Хоразм вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасига қуйидаги мазмунда ариза келиб тушди: «2018 йил март ойида мени «Хоразм Агро Текс» МЧЖ раҳбарлигидан озод қилишди. Лекин мен бу даврда вилоят саломатликни тиклаш шифохонасида даволанаётган эдим». Фуқаро Баҳодир Абдиқодировнинг ушбу мурожаати асосида «Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖга тақдимнома киритилди. Аммо, АЖ раҳбарлари бу тақдимномани тан олишни исташмади. […]

    17.10.2019

  • ЎзА ВЕБ-САЙТИДА 2019 ЙИЛ 15 ОКТЯБРЬ КУНИ ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ФУҚАРО Ш. ШАРИПОВНИНГ “АДОЛАТ ҚАРОР ТОПИШИНИ ИСТАЙМАН ХОЛОС” МАКТУБИГА ОИД 2016 йил 5 октябрдаги жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди ҳукмига кўра Шамсиддин Шарипов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “б”, “в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгралик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдорида, […]

    16.10.2019

  • САЙЛОВ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БОРМИ? Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ва сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. Андижон, Наманган, Фарғона вилояти маъмурий судлари судьялари иштирок этган тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси сайлов амалиётини такомиллаштиришга кўмаклашиш” лойиҳаси III босқичи доирасида ташкил этилди. Айни кунларда мамлакатимизда […]

    14.10.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 2019 йил 12 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иши давом эттирилди. Мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Сенаторлар Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Косонсой, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари, […]

    12.10.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ЙИГИРМА УЧИНЧИ ЯЛПИ МАЖЛИСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ 2019 йил 11 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлиси иш бошлади. Ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Сенаторлар ишни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама […]

    11.10.2019

  • ЁМОН ТИЛ — ОДАМНИНГ ДУШМАНИ ДЕГАН ҲИКМАТ ЗАМИРИДА КАТТА МАЪНО БОР «Матиз» русумли автомашина ҳайдовчиси Шерали Содиржонов қонга беланган Қобил Калоновни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига олиб келганида, бояқиш йигитнинг жони ҳаёт ва ўлим орасида турарди. Опаси Бусора Калонова ва рафиқаси Дилноза Калоновалар етиб келишганда эса, шифокорлар уни жонлантириш бўлимига олиб кириб кетишганди. Аммо ички тартиб-қоидага кў­ра, иккаласини ҳам унинг ёнига киритишмади. […]

    11.10.2019

  • ИНСОФ ЧЕГАРАСИДАН ЧИҚМАНГ! Ўмарилган қилдай нарса эртага арқондай бўлиб чиқиб кетиши бор гап. Энг ёмони, бундай нобоп ишлар одамлар орасидаги оқибатни кўтаради, ишончни сўндиради. Баракадан айиради. Ишончдек буюк неъматни сўндиради. Инсоф чегарасидан ўтганлар эса кун келиб, албатта, қилмишига яраша жазосини олади. Ориф Алиев (исм-шарфлар ўзгартирилган) Дилшод Каромов билан Шохруҳ исмли ошнаси орқали таниш. Улар давраларда кўп ҳамсуҳбат бўлгани […]

    11.10.2019

  • БУГУН САЙЛОВЧИ ҲАМ АВВАЛГИДАЙ ЭМАС Сайлов қонунчилигини бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган? Сайлов ҳуқуқи бузилса, кимга, қаерга ва қандай тартибда мурожаат қилиш керак? Бу каби саволларга жавоб топиш тобора яқинлашиб келаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан ниҳоятда муҳим. Ўзбекистон Республикаси Олий судида мамлакатимиз маъмурий судлари судьялари учун сайлов низоларини ҳал этиш масалалари […]

    10.10.2019

  • САХОВАТПЕША НИҚОБИДАГИ ФИРИБГАР Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланади. Зеро, яхшилик, оқибат, силаи раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган. Бинобарин, кимки эзгулик йўлида саъй-ҳаракат қилса, умрига, ризқига барака киради, ҳаёти осуда, қалби хотиржам бўлади. Шукрки, юртимизда ўзгалар дардига дармон бўлаётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга имкон даражасида ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бераётган […]

    09.10.2019

  • АДОЛАТ ҲАМИША БАРҲАҚ ЁКИ БИРОВНИНГ ҲАҚИ БОШҚАГА БУЮРМАЙДИ Бу аянчли воқеа 2018 йилнинг 21 июль куни Россиянинг Астрахань вилояти ҳудудида содир бўлди. Унинг тафсилоти анчайин изтиробли ва эшитган кишининг юрагини ларзага солиши турган гап. Алқисса, ушбу фожиа 2018 йилнинг март ойи охирида Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи эр-хотин Улуғбек Мадраҳимов ва Гўзал Болтаеваларнинг ишлаш ниятида Астрахань вилоятига борганидан сўнг рўй берди. Қисқаси, […]

    08.10.2019

  • ХОДИМГА МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ БЕРМАСЛИК ҚИММАТГА ТУШДИ Жиззах вилояти фуқаролик ишлари суди бундан етти йил муқаддам ишдан бўшаган, орада қамалиб келган фуқарога ишламай юрган вақтлари учун 68 миллион 620 450 сўм иш ҳақини ундириб берди. Акциядорлик тижорат “Туронбанк” Фориш филиали бошқарувчиси Раҳим Аҳмаджонов аттестациядан ўтолмаганлиги сабабли АТБ “Туронбанк” Жиззах вилояти бошқармасининг 2012 йил 28 июлдаги буйруғи билан у билан тузилган меҳнат шартномаси […]

    07.10.2019

  • БОЛАНИНГ РИЗҚИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ Фарғона вилоятидаги айрим мактабгача таълим муассасаларида ички ишлар органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Мактабгача таълим инсон камолида алоҳида ўрин тутади. Фарзандга дастлабки тарбия оилада ва боғчада берилиши ҳеч кимга сир эмас. Сўнгги йилларда бежизга мактабгача таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилинмаяпти. Зеро, жамиятимиз вакилларининг келгусида етук шахслар бўлиб етишишида мактабгача таълимнинг ўрни беқиёс. Бунда мактабгача […]

    07.10.2019

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: