ПАНД БЕРГАН ФИРИБ ЁХУД БОЙИБ КЕТАМАН ДЕБ ТОЙИБ КЕТГАН ИНСПЕКТОР ХУСУСИДАҲаётий тажрибалардан маълумки, аксарият ҳолларда қонунбузилиш ҳолати, жиноий қилмишлар замирида ўз манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиш, нафс қутқусига берилиш каби иллатлар ётади. Шу маънода айтганда, Тойлоқ туман ички ишлар бўлимининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори Абдусамад Саломов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳам шахсий манфаатини ўйлаб, яъни ўз нафсига алданиб, боши эгилиб қолди. Ваҳоланки, у қонун талабига риоя […]
05.10.2019
ИШ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИЛМОҚДА2019 йил 19 сентябрдаги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги веб-сайтида эълон қилинган “Судлар шундай деб турса, яна қаерга борайин?!” мақолага оид маълумот Қуйичирчиқ туман маъмурий судининг 2019 йил 4 июндаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи “Гулистон Агро Файз” фермер хўжалиги раҳбари Акмалхўжа Турсунхонов жавобгар Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги, учинчи шахс “Toshkent Cotton Textile cluster” МЧЖ га нисбатан […]
03.10.2019
ЮРТИМИЗДА ИЛК БОР ТЎРТТА СУД БИТТА БИНОДА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИСамарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида янгидан бунёд этилган судлар биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов, Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов сўзга чиқиб, мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида судларни чинакам адолат қўрғонига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. 7 миллиард сўм маблағ сарфланиб бунёд […]
02.10.2019
ОЗОДЛИК УМИДИ ҲАЁТГА ЎХШАЙДИАтрофи баланд симтўсиқли девор билан ўралган бу масканда фақат осмонга қарай оласан. Ва яна хаёлан эркин қуш бўлиш, қалбан севганларингни, айниқса, болангни истаганча соғиниш мумкин. Бошқа ҳамма нарса, ҳар бир ҳаракатни эркин амалга ошириш тақиқланади. Бу ерга маҳкум этилганларнинг бари, жорий этилган қатъий тартибга бўйсунишга мажбур. Табиатан ҳур яшашни истайдиган инсон боласи борки, бундай вазиятга […]
29.09.2019
АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ СУДЬЯЛАР ФАОЛИЯТИ АСОСИДИРФарғона вилоятида ҳам судьялар томонидан одил судловни амалга ошириш, жойларда очиқ мулоқотлар ташкил этишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бугун ўзининг амалий самараларини кўрсатмоқда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, асосий мақсадимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир. Бу эса суд […]
28.09.2019
ҲАЙДОВЧИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛГАН МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК НОТЎҒРИ БЎЛИБ ЧИҚДИФуқаро Ботир Бахранов жорий йил 18 апрель куни Бухоро шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида ўзининг “Нексия” енгил автомашинасини бошқариб бораётганда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходими томонидан тўхтатилиб, текширилади ва унга “Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.3-банди талабларини бузганлиги билдирилади ҳамда МЖтКнинг 126-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ходим бундай қарорга келишида автомашинанинг орқа ён эшик ойналарига […]
28.09.2019
ЭЛЕКТРОН СУДЛОВ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИТошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида “Ўзбекистонда электрон судлов: бугунги ҳолати ва 2025 йилга қадар ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Таниқли халқаро экспертлар иштирокида ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда ҳозирги кунга қадар электрон судлов, хусусан, E-SUD миллий электрон судлов […]
27.09.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИ ХИЗМАТИНИНГ СОБИҚ ХОДИМЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ШЕРИКЛАРИГА НИСБАТАН ҲУКМ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИБугун, 2019 йил 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Харбий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг (ДХХ) собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан айблов ҳукми эълон қилинди. Икки ойдан ортиқ давом этган ёпиқ суд мажлисида судланувчиларнинг, уч юздан ортиқ жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари тингланиб таҳлил қилинди, дастлабки тергов […]
27.09.2019
СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ РАИСИ СУДЬЯ ВА СУД ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТ ҚИЛДИ2019 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида Судьялар олий кенгаши раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев мамлакатимиз судьялари ва суд тизими ходимларига соҳада коррупцияга қарши курашиш борасида Мурожаат билан чиқди. Видеоконференцалоқа орқали қилинган ушбу Мурожаатни ҳудудлардаги барча вилоят, туман ва шаҳар судлари раислари ҳамда судьялари, суд тизими ходимлари, жойлардаги жамоатчилик асосида ташкил […]
27.09.2019
СУД ҲУЖЖАТИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРГАН ФУҚАРО ФОШ ЭТИЛДИБугун ахборот технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келди. Афсуски, барча ҳам ундан эзгу мақсад йўлида фойдаланмаётгани ҳам бор гап. Қува туманилик Шерали Турғунов ўз ишига жуда “уддабурон” экан. У компьютер орқали расмий ҳужжатларни қалбакилаштириб, яхшигина даромадга эга бўлмоқчи бўлди. Ш. Турғунов фирибгарликни касб қилиб олган бўлиб, кўплаб одамларни чув туширган. Тўғри йўлда юриб, рўзғор тебратиш […]
26.09.2019
РОССИЯ ОЛИЙ СУДИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ТОЙЛОҚ ТУМАНИДАГИ СУДЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЮртимизга ташриф буюрган Россия Федерацияси Олий суди ҳузуридаги Суд департаменти бош директори ўринбосари Виктор Агеев бошчилигидаги делегация Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Меҳмонлар Тойлоқ туманида янгидан, замонавий талаблар асосида бунёд этилган судлар биноси билан танишди. Бу ерда тумандаги жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича ҳамда маъмурий ва иқтисодий судлар фаолият кўрсатади. Бинода яратилган шарт-шароитлар судларнинг самарали ишлашига […]
26.09.2019
МУШТ КЕТДИ… ВА ҚАЙТДИБолалигимизда «Мушт кетди» деган ўйин бўларди. Унга кўра, кимдир ёнида турган болага бир мушт туширса, у бошқасига мушт тушириши керак эди. Кейин тескари тартибда мушт эгасига қайтиб келарди. Шу тариқа тўпланиб турган болалар орасида мушт емагани қолмасди. Қуйидаги воқеа ана шу ўйинга жуда ўхшаб кетади. Ёзнинг жазирамасида кимдир ўзини соя-салқин жойларга уради, бошқаси тоғ бағрида […]
25.09.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИДА УЧРАШУВРоссия Федерацияси Олий суди ҳузуридаги Суд департаменти бош директори ўринбосари Виктор Агеев бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий судида учрашув бўлиб ўтди. Олий суд раиси Козимжон Комилов меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик барча йўналишлар қатори суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам изчил ривожланиб бораётганини қайд этди. […]
24.09.2019
“ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ТАЛОН-ТОРОЖ БЎЛДИФарғонада бюджет ва “Обод қишлоқ” дастури учун ажратилган катта миқдордаги маблағларни талон-торож қилган йўл корхонаси раҳбарларига суд томонидан тегишли жазо тайинланди. Йўл қуриш азал-азалдан савобли иш ҳисобланади. Мамлакатимизда янги автомобиль ҳамда ички йўлларни барпо этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бунда йўлсозлар ўзининг фидоий меҳнати билан катта ҳисса қўшиб келмоқда. Аммо гуруч курмаксиз бўлмагани […]
24.09.2019
АХБОРОТ ТИЗИМИ ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛМОҚДАБМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Фарғона вилоятига ташрифи давомида фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро суди фаолияти билан танишди. Одил судлов самарадорлигини ошириш мақсадида суд тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилаётгани соҳада очиқликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги, […]
23.09.2019
СОХТАЛАШТИРИЛГАН ИМЗО ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИКНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРДИҲаётнинг ҳеч қачон ўзгармайдиган қонунияти бор: яхшиликнинг ҳам, ёмонликнинг ҳам ажри бор. Яъни яхшилик қилган киши албатта, мукофотини олса, ёмонлик, қинғирлик ҳеч қачон жазосиз қолмайди. Бунга ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи, «Пўлат Равон бизнес» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абдурасул Пирматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) қинғир ишга қўл урадиган кимса эканлигини яна бир […]
21.09.2019
ОЛИЙ СУД РАИСИ БМТ КЕНГАШИНИНГ МАХСУС МАЪРУЗАЧИСИ БИЛАН УЧРАШДИЎзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов БМТ Инсон ҳуқулари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян билан учрашди. Учрашув давомида меҳмонга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган […]
20.09.2019
ЎҒРИ САККИЗИНЧИ МАРОТАБА БОСҚИНЧИЛИККА ҚЎЛ УРДИОилада фарзанд туғилса, ота-онаси ва яқинлари унинг ҳар жиҳатдан комил, эл ардоғидаги инсон бўлиб вояга етишини истайди. Аммо фарзанд фақат яхши истак билан тарбияли бўлиб қолмайди. Қачонки, ота-она кичкиналигидан унинг ҳар бир хатти-ҳаракатини тўғри йўналтирса, тарбиясига эътиборли бўлса, ўзи ҳам унга ўрнак кўрсатсагина мақсадга етади. Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи Мамлакат Зарипова (исм-шарифлар ўзгартирилган — […]
Фикр қолдириш