• СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ РАИСИ БИЛАН МУЛОҚОТ Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда барча соҳаларда ислоҳотлар жадал суратларда амалга оширилмоқда. Суд-ҳуқуқ соҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Судьялар олий кенгашининг ташкил этилиши, Судьялар одоб-аҳлоқ кодексининг қабул қилиниши фикримизнинг далилидир.          Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Убайдулла Мингбоев Қашқадарё вилоятига ташриф буюриб, жиноят, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари, иқтисодий ва маъмурий судлар судьялари, уларнинг […]

    17.06.2019

  • “МИКРОКРЕДИТБАНК” ХОДИМИ НЕГА ҚИНҒИР ЙЎЛНИ ТАНЛАДИ? “Банк мижоз учун эмас, мижоз банк учун” тамойили асосида ишлаш банкларнинг муҳим вазифасидир. Бу ерда ишлаётган ходим ҳалол ва тўғри бўлса, албатта обрў эътибор топади. Афсуски, улар орасида ҳам нафс куйига кириб, ўзгаларнинг мулкига кўз олайтирганлар ҳам учраб турибди. АТБ “Микрокредитбанк” Фарғона минтақавий филиали амалиёт бўлимининг Тошлоқ туманида жойлашган “Яккатут” мини банки етакчи мутахассиси Асрор […]

    17.06.2019

  • СУДЛАР ЖАЗОЛОВЧИ ОРГАН ЭМАС, АКСИНЧА… Мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган, демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти. Натижада судларнинг корхона, ташкилот ва муассасаларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатидаги ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. “Ўзбекистон Республикасида маъмурий судларда иш юритилиши: замонавий ҳолати […]

    17.06.2019

  • МЕДИА ЭКСПЕРТ: АХБОРОТ ТАРҚАТГАН ҲАР ҚАНДАЙ ШАХС ЖУРНАЛИСТ ДЕГАНИ ЭМАС! “Ҳуррият” газетасининг 22 май кунги сонида тақдим этилган Ўзбекистон Журналистларининг касб этикаси кодекси лойиҳаси бугун нафақат мамлакатимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакиллари ва медиа экспертлар, балки кенг жамоатчилик муҳокамасида турибди.  ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Беруний Алимов Ўзбекистон Журналистларининг касб этикаси кодекси лойиҳаси юзасидан билдирган фикрларини муаллифнинг қуйидаги мақоласи орқали […]

    17.06.2019

  • ЎЗБЕКИСТОН СУД ИСЛОҲОТИ ТИЗИМИДА ҚАЙСИ ЙЎЛДАН БОРМОҚДА? «Асосий мақсадимиз, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан иборатдир».Шавкат МИРЗИЁЕВ  Тарихнинг бисоти –– халқнинг закосидан ҳосил бўлган маҳзан аслида. Маъдани ядун –– маънавий бойлик, деб ҳам атаймиз уни. Миллатнинг интеллектуал салоҳияти ана шу бисотнинг салмоғи билан белгиланади. Зеро, “Тарихий хотирасиз келажак […]

    14.06.2019

  • 1500 ДОЛЛАРГА БАҲОЛАНГАН ҚОТИЛЛИК охиратини ўйлаган чилангар туфайли омон қолган 3 фарзанднинг онаси Қибрайлик Гулноза Халилова (исм-шарифлар ўзгартирилган)  Мансур Шоқаҳҳоров  билан 2002 йилда турмуш қуришди. Турмушлари давомида улар 3 фарзандли бўлишди ва ҳаммаси рисоладигидек эди. Нима бўлди-ю, кунлардан бир куни ўрталарида жанжал чиқди ва … Орадан 9 йил ўтиб, ажрашишга қарор қилишди. 2011 йили расман ажрашдилар. Бироқ кўришиб турдилар, ҳатто бирга яшадилар. М.Шоқаҳҳаров 2011 йил бошларида Россияга ишлаш […]

    14.06.2019

  • МАҚСАД ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ, УНГА ҚАРШИ КУРАШИШ Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида кенгайтирилган тадбир бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари билан бир қаторда жиноят ишлари бўйича Яшнобод, Яккасарой, Юнусобод туман судлари раислари, судьялари, Яшнобод туман ҳокими ўринбосари, туман прокуратураси,  туман ИИОФМБ ходимлари, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспекторлар, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, “Маҳалла жамғармаси”, хотин-қизлар […]

    14.06.2019

  • ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ Президентимиз Шавкат Мирзиёев судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантириш, инсон тақдирини ҳал этишда судьяларнинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида эса поклик устувор бўлиши лозимлигини таъкидлаган эдилар. Сўнгги йилларда мамлакатимизда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш ва унинг нуфузини ошириш, судлар фаолиятида одил судловни амалга ошириш бўйича қонунийликни таъминлашга қаратилган кенг кўламли  ислоҳотлар изчил давом […]

    14.06.2019

  • ЎҚИТУВЧИГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ Фарғонада фирибгарликни ўзига касб қилиб, одамларнинг миллионлаб маблағларини ишлатиб юборган ўқитувчи суд ҳукми билан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.  Дунёда инсонларни алдаш йўли билан мол-мулкини ўзлаштириш, ўзгалар ҳисобидан кун кўришдан ортиқ жирканчлироқ иш йўқ. Айниқса, шундай ишга олий маълумотли ўқитувчи қўл урса қандай тушуниш мумкин? Қува тумандаги 60-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Бекзод Муталиев шарафли касбни […]

    13.06.2019

  • ОАВга нотўғри маълумот беришдан мақсад нима? Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Бадриддин Шорихсиев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган журналистлар билан очиқ мулоқот жараёнида кўп баҳсли ҳолатлар, айнан пропискадан ўтиш жараёнида юзага келаётганлиги, Тошкент шаҳрига пропискага ўтиш, қўпол қилиб айтганда, “лазейка” бўлиб қолганлиги, лекин шунга қарамасдан, кўпчилик фуқаролар судга мурожаат қилишаётганлиги, суд қарор чиқаргандан кейин ходимлари фуқароларни прописка қилаётганлиги, […]

    13.06.2019

  • КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг хуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларни қонунга итоат этиш ва ҳурмат руҳида тарбиялаш демократик, ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишда долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадларидан бири инсон ҳуқуқ, эркинлик ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишдан иборат.Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судида “Коррупцияга […]

    13.06.2019

  • ҒИЛДИРАК ЎҒРИСИ СУД ЗАЛИДА ҚАМОҚДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида улар иштирокини янада фаоллаштириш, ёш авлод вакилларини қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш, турли зарарли иллат ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш,  жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда судлар ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигининг ҳуқуқий механизмларини белгилаш мақсадида 2017 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси […]

    13.06.2019

  • КАССИР ИШГА ТИКЛАНДИ Ҳар бир фуқаро меҳнат қилиш, дам олиш ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилганда судга мурожаат қилишга ҳақли. Даъвогар М.Иргашева ҳам меҳнатга доир ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  учун судга мурожаат қилган. Даъвогарнинг жавобгар  Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий фаолият Миллий банки Андижон вилоят бўлими Шаҳрихон филиали маъмуриятига нисбатан  ишга тиклаш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича апеллация шикояти жорий […]

    13.06.2019

  • АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ташаббуси билан Нурота туман Давлат солиқ инспекциясида Навоий вилоят божхона бошқармаси ва туман давлат солиқ инспекция ҳамда тумандаги тижорат банклари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сайёр учрашув ўтказилди. Аҳоли ва тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган солиқ концепцияси асосида фуқароларга ва тадбиркорлик субъектларига берилган […]

    12.06.2019

  • СУДЛАРНИНГ ЯНГИ БИНОСИ УЧУН ҚАРИЙБ 3 МИЛЛИАРД СЎМ САРФЛАНДИ Сирдарё вилояти Оқолтин туман иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар бўйича судлари янги бинода иш бошлади.  Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Сирдарё вилояти ҳамда Оқолтин тумани ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  “Мирзачўлагроқурилиш” лойиҳаси асосида барпо этилган 2 қаватли иншоотнинг қурилиш ишларига 2 миллиард 951 миллион сўм […]

    12.06.2019

  • СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ Бугун Олий суд Пленумлар залида илк бор судьялик лавозимига 5 йил  муддатга тайинланган судьяларнинг қасамёд маросими бўлиб ўтди. Пленум мажлисида илк бор лавозимга тайинланган судьялар, уларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, видеоконференцалоқа режимида вилоятлар судлари раислари, Олий суд ҳузуридаги судлар фаолиятини таъминлаш департаменти вилоят бўлими бошлиқлари иштирок этишди. Тадбирни Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошқарди. Кун тартибидаги […]

    12.06.2019

  • ИНСОНПАРВАРЛИКНИНГ ЮКСАК ИФОДАСИ Инсон ҳаёти, қадр-қиммати эъзозланган юртнинг эртаси фаравон, келажаги порлоқ бўлади. Шу боис юртимизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг негизида инсонпарварлик, инсон эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати каби умуминсоний тамойиллар мужассам. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Рўзаи рамазон кунларида “Меҳр” инсонпарварлик операцияси амалга оширилиб, 156 нафар ҳамюртимизнинг Яқин Шарқдаги қуролли ҳаракатлар давом этаётган нуқталардан Ватанга қайтарилгани фикримизнинг […]

    12.06.2019

  • КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ИНШОЛАР ТАНЛОВИ Жиззах вилоят Янгиобод Агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Коррупция – адолат кушандаси” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди. Тадбирда Янгиобод туман маъмурий суди раиси А.Норқўзиев иштирок этиб, ўқувчи ёшларга коррупциянинг нима эканлиги ва унинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида […]

    12.06.2019

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: