ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК БИТИМИ ИМЗОЛАНДИ14 март 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий судида Олий суд раҳбарияти ҳамда Германиянинг халқаро ҳамкорлик жамияти делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров немис ташкилоти раҳбари Й.Пуделькани қутлар экан, кейинги пайтда суд-ҳуқуқ тизимида халқаро ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлади. Ўз навбатида меҳмон ҳам Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларга юқори баҳо берди. Учрашувда […]
14.03.2019
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ДИҚҚАТ ЭЪТИБОРДА13 март 2019 Мамлакатимизда турли касалликларнинг олдини олиш, даволаш ва назорат қилиш, аҳолининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори аҳоли кенг қатламини соғлом ҳаёт кечиришини, узоқ умр […]
13.03.2019
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида13 март 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий […]
13.03.2019
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ “ОДИЛ СУДЛОВ” – “ПРАВОСУДИЕ” ҲУҚУҚИЙ, ИЛМИЙ-АМАЛИЙ НАШРИНИНГ 2019 ЙИЛ ЯНВАРДАГИ 1-СОНИ ЧОП ЭТИЛДИ12 март 2019 Журналнинг 1-сонида “Қонунчилик ва расмий ҳужжатлар” рукнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Олий суд Пленуми қарорлари” рукнида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги қарори […]
12.03.2019
САЙЁР ҚАБУЛЛАР: АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА12 март 2019 Суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш устувор вазифалардан биридир. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, шунингдек одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини янада […]
12.03.2019
ОЛИЙ СУД РАИСИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ11 март 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонасида Олий суд раиси К. Комилов сайёр қабул ўтказди. Мамлакатимизда демократик ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, одил судловга эришиш, суд иши юритуви сифатини янада яхшилашга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бермоқда. Олий суд раиси, судьялари, вилоят […]
11.03.2019
ОЛИЙ СУД ФАРҒОНАДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ11 март 2019 Фарғонада Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов ва Олий суд судьялари томонидан аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабул давомида 181 нафар фуқароларнинг мурожаати тингланиб, маҳалла раислари, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар, муқаддам судланган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш жазосини […]
11.03.2019
АВТОМАШИНАНИ ОЛИБ ҚОЧГАН ШАХС СУД ЗАЛИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ09 март 2019 Фарғонада ўзганинг автомашинасини олиб қочиш жиноятини содир этиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилган шахсга инсонпарварлик тамойили қўлланилди. Учкўприк туманилик А. Қосимов эндигина йигирма ёшни қарши олаётган бўлса-да, жиноятга қўл урди. У 2018 йил 22 декабрь куни соат 20:40 ларда транспорт воситасини олиб қочиш мақсадида Учкўприк тумани, Ёйилма қишлоғида жойлашган автошоҳбекатга келади. […]
09.03.2019
САЙЁР ҚАБУЛЛАР: АКСАРИЯТ МУРОЖААТЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ07 март 2019 Бугун мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтиришга олий қадрият сифатида қаралмоқда. Президентимиз 2017 йилда судьялар билан ўтказилган учрашувда “Асосий мақсадимиз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали халқимизнинг суд тизимига бўлган ишончини қатъий мустаҳкамлаш, судни том маънода “Адолат қўрғони”га айлантиришдан […]
07.03.2019
ЎЗ ҚИЛМИШИДАН ТЕГИШЛИ ХУЛОСА ЧИҚАРМАГАН ФИРИБГАР07 март 2019 Наманган шаҳрида яшовчи О. Абдураҳимов муқаддам фирибгарлик, пора беришга суиқасд қилиш жиноятини содир этиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан. Аммо у ўз қилмишларидан тегишли хулоса чиқармасдан фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган ҳарбий либослар дўконидан сотиб олган ҳарбий либосини кийиб, ўзини гўёки ДХХ ходими сифатида кўрсатиб, […]
07.03.2019
ОЧИҚ СУДДА ГУМОНЛАНУВЧИ АЙБИГА ИҚРОР БЎЛДИ05 март 2019 Ҳамманинг ўзига яраша феъли, яхши ва ёмон томонлари бор. Баъзида кимдир бошқа бировнинг ноқонуний ҳаракатидан жабр кўради. Кўнгилсиз ҳолатдан азият чекиб, ғамга ботади. Лекин адашганнинг хатоларини, билиб-билмай етказган жароҳатлари кечирилса, шундагина инсонларнинг бир-бирига бўлган меҳри янада ортади. Қашқадарё вилояти Касби тумани “Майманоқ“ маҳалла фуқаролар йиғинида кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳаллада яшовчи фуқаролар […]
05.03.2019
ИНТЕРНЕТДАН ҒАРАЗЛИ МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНГАНЛАРГА ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ02 март 2019 Андижон шаҳри Майдонбозор маҳалласида яшовчи Н. Воҳидов эндигина 27 ёшни қаршилаган. У ёш бўлса ҳам шаҳридаги корхоналардан бирида бўлим бошлиғи вазифасида ишлайди. Унинг юриш-туришига кўпчиликнинг ҳаваси келади. Бироқ… Бироқ у интернетда – Тelegram мессенжерида “Билло Воҳидов” профилини очиб, диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган махсус номланган маърузани “Doʻstlarim” номи билан ташкил этилган виртуал гуруҳ […]
02.03.2019
ОЛИЙ СУД ДЕЛЕГАЦИЯСИНИНГ ХИТОЙДА ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШУВИ01 май 2019 Илгари хабар берганимиздек, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти аъзо давлатлари судьялари семинарида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Олий судининг делегацияси 27 апрель куни Шанхай шаҳридаги олий ўқув юртларида таълим олаётган Ўзбекистонлик талабалар билан учрашув ўтказди. Талабаларга Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. […]
01.03.2019
ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ01 март 2019 Бугун, 1 март, баҳорнинг бошланиши. Қалбларга илиқлик югурди, табиат уйғонди. 1 март – вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним Исроилова таваллуд топган кун. “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади…”, деб ёзган эди шоира. Олий судда ўтказилган “Маърифат соати” тадбирида шоиранинг издоши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси нашри “Саодат” […]
01.03.2019
ЁШЛАР НЕГА ЎҒРИЛИККА ҚЎЛ УРДИ?01 март 2019 Таҳлилларга кўра, аксарият жиноятлар уюшмаган, ишсиз ёшлар томонидан содир этилмоқда. Фарғона вилоятида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан улар томонидан турли жиноятлар содир этиш ҳолатлари учраб турибди. Бешариқ туманида яшовчи Д. Маҳмудалиев, В. Раҳимов ва Т. Иномовлар ёшликнинг гаштини сурадиган пайтда […]
01.03.2019
БЕКТЕМИРДА СОДИР ЭТИЛАЁТГАН ЖИНОЯТЛАРНИНГ 10 ФОИЗИ ТУМАН АҲОЛИСИ ҲИССАСИГА ТЎҒРИ КЕЛАДИ28 февраль 2019 Пойтахтимизнинг Бектемир туманида Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари томонидан сайёр учрашув ўтказилди. Мазкур учрашув ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида ташкил этилди. Очиқ мулоқотда туман […]
28.02.2019
ҚУВАСОЙДА 259 НАФАР ФУҚАРО ЧУВ ТУШДИ28 февраль 2019 Қувасой шаҳридаги “Кварц” акциядорлик жамиятининг собиқ акциядорларини чув туширган фирибгар суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди. Дониёр Кочконбой ўғли ҳалол меҳнат қилиш ўрнига, ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишни ўйлаб қолди. У Ф. Ортиқовни “Кварц” акциядорлик жамиятининг собиқ акциядори эканлигидан хабар топиб, унга ўзи мазкур жамиятнинг собиқ акциядори эканлигини айтиб, муқаддам […]
28.02.2019
ЖАЛАҚУДУҚ ТУМАН СУДИ САЙЁР СУДЛАР ЎТКАЗМОҚДА27 февраль 2019 Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Жалақудуқ туман суди томонидан маҳалла, муассаса ҳамда ташкилотларда ўтказилаётган сайёр судлар жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида тумандаги “Шархончеки” маҳалла фуқаролар йиғини, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими, 20-сон болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўтказилган сайёр судлар фикримизга […]
Фикр қолдириш