ҲАЙДОВЧИЛИК ЛАВОЗИМИГА 300 АҚШ ДОЛЛАРИ ТАЛАБ ҚИЛИНДИ11 февраль 2019 “Муқаддас” сўзини Ватан, она ва аёл сўзларидан олдин қўллашга одатланганмиз. Бироқ бу номга иснод келтираётган айрим қўштирноқ ичидаги “аёл“ларни муқаддас деб атагинг келмайди. Н. Алиева (исм-фамилиялар ўзгартирилди) икки нафар фарзанднинг онаси, хусусий корхона раҳбари бўлса-да, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этганлиги учун уч маротаба суднинг қора курсисини кўришга улгурди. Н. Алиева […]
11.02.2019
НУРОТА ТОҒЛАРИДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛДИРИЛГАН 131 БОШ ҚЎЙ ВА ЭЧКИЛАР СОТИБ ЮБОРИЛГАН11 февраль 2019 Ёшлик ва ўз-ўзига ишониш туфайли жиноят кўчасига кириб қолганлар ҳам талайгина. 2019 йил 28 январь куни жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ суд мажлисида судланувчилар – Ҳ. Комилов, Б. Исаев ва И. Норовга (исм-фамилиялар ўзгартирилган) нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Судланувчи Ҳ. Комилов Нурота тумани, Оққула қишлоғида истиқомат қилиб, ўзганинг мол-мулкини […]
11.02.2019
ОЛИЙ СУД САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ11 февраль 2019 Фуқаро И. Ҳасанов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 34-уйда 18 йилдан буён истиқомат қилади. Уйнинг коммунал ва бошқа тўловларини ўз вақтида тўлаб келади. Аммо фуқаронинг фиғони фалакда. Хўш, нега? – Оилада 13 нафар жонмиз, – дейди у. – Икки хонали ушбу 16-хонадонда оилам билан 2000 йилдан ижара асосида […]
11.02.2019
АҚШ ДОЛЛАРИНИ ҚАЛБАКИЛАШТИРГАН ШАХСГА СУД ҲУКМИ ЎҚИЛДИ11 февраль 2019 2019 йил 1 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Кармана туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Кармана туман “Зиёкор“ МФЙ биносида раислик қилувчи судья А. Сайдуллаев бошчилигида фуқаро Ҳ. Шокировга нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди. Ҳ. Шокиров 5 дона 100 купюрадаги жами 500 АҚШ долларини қалбакилаштириб, 2018 йил 26 июль […]
11.02.2019
ОҒУФУРУШ ЖАЗОСИНИ ОЛДИ08 февраль 2019 Гиёҳвандлик – нафақат инсон ҳаётига хавф солувчи, балки турли жиноятларга йўл очувчи мудҳиш иллатдир. Кундалик турмушда гиёҳвандликка мубтало бўлган ёки наркобизнесга аралашган киши борки, охир-оқибат ўзига яраша жазо топаётганига тез-тез гувоҳ бўламиз. Аммо ўзгалар хатосидан хулоса чиқармай, аксинча уни такрорлашга уринаётганлар, афсуски, йўқ эмас. Шундайлардан бири Икром исмли шахс томорқасида […]
08.02.2019
ТАЛАБАЛАР СУДЬЯЛАР БИЛАН УЧРАШДИ07 февраль 2019 Тошкентдаги халқаро Вестминистер университети талабалари Ўзбекистон Республикаси Олий судида яратилган шарт-шароитлар, одил судлов тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига фуқаролар ишончини ошириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги аҳоли ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш, одил судловга эришиш даражасини ошириш, […]
07.02.2019
ЗИРАК ЎҒРИСИГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ06 февраль 2019 Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида судланувчи М. С. га тегишли жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, М. С. 2018 йил 1 ноябрь куни 152-сонли мактаб олдида вояга етмаган К. Н. нинг бўлаётган воқеани тўлиқ англаб етиш қобилиятига эга эмаслигидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан қулоғидаги 1 миллион 250 […]
06.02.2019
СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ХОДИМИНИНГ “КИРДИКОРЛАРИ” ФОШ БЎЛДИ06 февраль 2019 Фарғона тумани давлат солиқ инспекциясининг катта инспектори Д. Мелибоев 73 нафар тадбиркор ва фуқароларнинг даромад, ер ва мулк солиқлари учун тўлаган 32 миллион сўмдан зиёд пулни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. Мамлакатимизда давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчиси сифатидаги янги имижини яратиш орқали хизмат кўрсатишга йўналтирилган идорага айлантириш, ҳар бир […]
06.02.2019
ҲОКИМ ҚАРОРИ ВА ПОРА… ҚАЙ БИРИ КУЧЛИ?05 февраль 2019 Ҳаёт чорраҳаларида турфа ҳолатларга гувоҳ бўламиз. Кимларгадир баланд-баланд қасрлар насиб этса, кимлардир каталакдек уйга эга бўлишни умр бўйи орзу қилиб ўтаётгани ҳам афсуски ҳақиқат. Уй-жойсиз одам, унга эришиш учун турли товламачиларга, алдовларга дуч келаётганлиги ҳам бугун ҳеч кимга сир эмас. Навоий шаҳридаги “Кимёгар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилган жиноят ишлари бўйича шаҳар […]
05.02.2019
НАФС ЎПҚОНИ ОСМОННИ ҲАМ ЮТАДИ…МИ?!05 февраль 2019 Элёр Рустамов (исм-шарифлар ўзгартирилган) “Ўзмиллийбанк”нинг Академик филиали касса мудири лавозимида туппа-тузуккина ишлаб келаётганди. Нима бўлди-ки, нафс домига илиниб. жиноятга қўл урганини сезмай қолди. Ёз кунларининг бири. Банкда одатдагидек иш қайнаган. Сайёр касса ходими М. Умарова ва кассир-эксперти Г. Юсуповалар нақд пул тушумини йиғиб, кирим кассасига топширмоқчи бўлишди. Лекин Элёр Рустамов жиноий режасини амалга ошириш […]
05.02.2019
ОПАСИНИ ТУНАГАН СИНГИЛ БУГУН АФСУСДА. АММО…05 февраль 2019 Жиноят кодексининг 169-моддаси “Ўғрилик”, дея номланиб, унга кўра ўғрилик — ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишдир. Аммо Поп туман Ойбек маҳалласида яшовчи Бумайрам Солиҳова (исм-шарифлари ўзгартирилган) жиноий шериги Нозима Абдуллажонова билан бирга бегона ҳовлига эмас, балки ўз туғишган опаси Аломат Солиҳованикига ўғирликка тушди. Гап шундаки, ўша куни Аломат болаларини етаклаб, ота-онасиникига кетганди. Хўжайини […]
05.02.2019
СОТГАНГА ҲАМ ОЛГАНГА ҲАМ ЖАЗО ТАЙИН04 февраль 2019 Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган Л. Ш. ва Ж. З. нинг жиноят иши кўриб чиқилди. Иш бўйича аниқланган ҳолатга кўра, Л. Ш. 2018 йил 9 сентябрь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “8-март” дачалар посёлкаси яқинидаги канал бўйидан ёввойи “наша” ўсимлиги баргларини […]
04.02.2019
ҲАҚИҚАТДАН ЙИРОҚ АНОНИМ СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ04 февраль 2019 2018 йил 28 январь куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси расмий сайтида адвокатлар фаолиятига тазйиқ ўтказиш ва қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ўтказилган аноним сўровнома натижалари эълон қилинган. Унда касбий фаолияти давомида адвокатларнинг ҳуқуқлари суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар томонидан мунтазам бузилаётганлиги ҳақида таҳлилий маълумотлар баён қилинган. Қайд этилишича, сўровномада 3 минг 553 нафар, яъни […]
04.02.2019
“ОЛҒИР” ЖИНОЯТЧИЛАР АШЁВИЙ ДАЛИЛЛАР БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ02 февраль 2019 Н. Ботиров (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳалол меҳнат қилиб, оиласига наф келтириш ўрнига, мўмай даромад топиш илинжида жиноятга қўл урди. Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судида мазкур жиноят юзасидан очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Н. Ботиров қирғиз миллатига мансуб “Абдубақит” билан қинғир йўллар орқали мўмай даромад топиш мақсадида ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, […]
02.02.2019
ЖИНОЯТЧИЛАРГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ01 февраль 2019 Жиноят қилиш осон, аммо унинг аччиқ жазосини татиб кўриш ниҳоятда оғир. Қилмишидан пушаймонлик, тўғри хулоса чиқариш соғлом ҳаёт сари йўл дегани. Аксинча бўлса-чи? А. Ҳ., Р. Т. ва А. С. аввал судланиб, жазо олганидан тўғри хулоса чиқариш ўрнига яна ўзгалар мулкига кўз олайтириб, жиноятга қўл урди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар […]
01.02.2019
ТЕРГОВ ВА СУД АМАЛИЁТИДАГИ МУАММОЛАРГА БАҒИШЛАНГАН МИНТАҚАВИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ30 январь 2019 Жиноят ишлари бўйича Андижон, Наманган, Фарғона вилоят судлари судьялари, тергов ва суриштирув органлари ходимлари иштирокида видеоконференцалоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги “Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонуни нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганиш, бу борада тергов ва суд амалиётида юзага келаётган муаммоларга бағишланган минтақавий семинар […]
30.01.2019
ҚОНУНЧИЛИКНИ БИЛМАСЛИК ЧЎНТАККА ЗАРАР БЎЛДИ30 январь 2019 Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Навоий шаҳрида яшовчи Аброр Азимов мурожаат йўллади. Унда мижоз “Техно-планет” савдо мажмуасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Собир Усмоновнинг 7-савдо дўконидан автомашина учун 450 000 сўмга 2 йиллик кафолат муддати билан аккумулятор сотиб олгани, аммо кўп вақт ўтмай аккумлятор ишламай қолганини, […]
30.01.2019
ҚИЛМИШИДАН ПУШАЙМОНЛИК ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРМАЙДИ29 январь 2019 Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судида ўтказилган очиқ суд мажлисида фирибгарлик билан қўлга тушган шахсларнинг иши кўриб чиқилди. Бирор ҳунарнинг бошини тутмаган З. А. осон пул топиш пайида бўлди. Шу мақсадда 2018 йил 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ю. Саккокий кўчасидаги бекатда жойлашган пайнет шохобчасига киради. Бу ерда […]
Фикр қолдириш