МЕҲР КЎЗДАХалқимизнинг меҳр кўзда, деган ҳикмати замирида катта маъно мужассам. Ҳақиқатан ҳам, ҳаётда ҳатто яқин қариндошлар ҳам бир-бирларини йўқлаб, учрашиб туришмаса, узоқлашиб кетиши ҳеч гап эмас. Айниқса, қуда-андачилик ришталарини боғлаган оилаларда бунинг йўриғи бўлакча. Йил бошида Навоий шаҳридаги «Ҳаёт» маҳалласида яшовчи Маҳфират Шокирова фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига мурожаат қилиб, икки нафар фарзанди билан ота […]
02.06.2022
ОРТДА ҚОЛГАН НОҲАҚЛИК: ХОДИМ ЕТТИ ЙИЛДАН СЎНГ ЎЗ ИШИГА ТИКЛАНДИОлтиариқлик Баҳодир Жиянбоев 2011 йилда туман ички ишлар бўлимида иш фаолиятини бошлаган пайтда келажакда садоқат билан хизмат қилиш ва шу орқали жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшишни дилига тукканди. У ана шундай эзгу ниятлар билан меҳнат фаолиятини бошлади. Кейинчалик — 2013 йил 28 декабрда намунали хизмати учун Риштон тумани ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни […]
01.06.2022
ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР УЧУН МОДДИЙ ЖАВОБГАРЛИК: ҚОНУНИЙ АСОСЛАР ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИМамлакатимиз Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш, ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Ходим билан иш берувчи ўртасида меҳнат шартномасининг тузилиши тарафлар учун муайян ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг вужудга келишига асос бўлади. […]
31.05.2022
НАФС ВА ТУЗОҚ ОРАСИДА ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИК БОРҲаётда қонун талаби, инсонийлик меъёрларини қасддан қўпол тарзда бузаётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Масалан, урганчлик Охун Билоловни ана шундай кимсалар тоифасидан десак, хато бўлмайди. У ҳали ёш: 1994 йили туғилган, ўрта-махсус маълумотга эга. Оилали, бир нафар фарзанднинг отаси. Лекин мустақил ҳаётга қадам қўйиб, оқ-қорани таниган чоғида билиб-билмай эмас, балки атай жиноий қилмишга қўл урди. Ўрни […]
30.05.2022
БАРОРИДАН КЕЛМАГАН «САВДО»Ғузорлик Икром Алиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлса-да, бирор-бир тайинли ишнинг бошини тутмади. Натижада жиноят кўчасига кириб, судланди. Энг ёмони, у бундан ўзига тегишли хулоса чиқармади. Аксинча,осон даромад топиш мақсадида яна жиноят содир этди. У чордоқда марҳум бобосидан қолган «ИЖК» русумли ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётган эди. Кунларнинг бирида ушбу милтиқни […]
27.05.2022
АРБИТРАЖ МУҲОКАМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШЛАРНИ СУДДА КЎРИШГА ОИД ЯНГИ ҚОНУННИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИСўнгги йилларда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратилмоқда. Бу борада хусусий мулк муҳофазаси ва кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, инвестиция муҳити ва ишбилармонлик ҳолатини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Нуфузли, малакали арбитраж давлатнинг халқаро ишбилармонлик муҳитида обрў-эътиборини мустаҳкамлайди. Бу, ўз навбатида, иқтисодиётни барқарорлаштиришга, жумладан, қулай инвестиция муҳитини […]
26.05.2022
ҒАРАЗЛИ ИХТИЛОФЎтган йилнинг 28 апрель куни ярим кечаси Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 6-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига икки аёл шошилган куйи кириб келди. Аёллардан бири айниқса, жуда ташвишли қиёфада, афтидан, у алланимадан қаттиқ қўрқувга тушган эди. Ниҳоят, у бироз нафасини ростлаб олгач, ўзини Зоҳида Болиқулова (исм-шарифлар ўзгартирилди), ёнидаги аёлни онам, — […]
25.05.2022
АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ТЎЛОВ СУДДА ТАДБИРКОР ФОЙДАСИГА ҲАЛ ЭТИЛДИИқтисодий суд ишларини юритишнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт соҳасида корхона, муассаса, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Бу жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. Шу ўринда иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлар билан давлат органлари, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ўртасидаги […]
24.05.2022
ҲАЛ ЭТИЛГАН НИЗО ЁХУД ШАРТНОМА ШАРТЛАРИ ИЖРОСИҲаётда ҳар бир нарсанинг тартиб-таомили бўлгани каби пеня ундиришнинг ҳам муайян талаблари мавжуд. Шу ўринда табиий савол туғилади: хўш, қайси ҳолатларда айбдордан пеня ундирилади? Қолаверса, кафиллик шартномаси билан боғлиқ муносабатларда қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда, кредитор кафил ҳисобидан пеняни сўзсиз (акцептсиз) равишда ундириб олиши мумкинми? Ушбу саволларга суд амалиётини таҳлил қилиш орқали […]
23.05.2022
КАЛОНДИМОҒЛИК КАСОФАТИ ЁХУД ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН ҚАРИНДОШТўрақўрғон туманининг “Соҳибкор” маҳалласида яшаган Исматбой Алиназаров (мақолада исм-шарифлар ўзгартирилган) анчайин манман, калондимоғ эди. Акс ҳолда 2021 йилнинг август ойи охирларида ўз уйида, фарзандларининг суннат тўйига меҳмон бўлиб келган тоғасига қўл кўтариб, уни урмаган бўларди. Ўша куни Исматбойнинг бу қилиғи нафақат меҳмонларни, балки қариндош-уруғларини ҳам қаттиқ ранжитди. Кўпчиликнинг ундан кўнгли қолди. Айнан ана шу воқеа […]
20.05.2022
ЎЗГАНИНГ ҲАҚИГА ХИЁНАТ ЁХУД ОДАМ САВДОСИ ОҚИБАТИБош қомусимиз — мамлакатимиз Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Мазкур конституциявий тамойил амалдаги қонунларимизда ҳам ўзининг теран ифодасини топган. Хусусан, қонунларимизда инсон шаъни ва қадр-қимматига қарши содир этилган жиноятлар учун тегишли жавобгарлик белгиланган. Масалан, Жиноят кодексининг 135-140-моддаларини ўз ичига олган «Шахснинг озодлиги, шаъни ва […]
19.05.2022
ҚИММАТГА ТУШГАН ЗЎРАВОНЛИКИзбосканлик Сурат Дониёров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йилнинг 24 август куни дўсти Ўктам Мадазимов билан бирга ўзи ўқитувчи бўлиб ишлайдиган 5-умумий ўрта таълим мактабига боради. Улар мактабда ўрнатилган Wi-Fi тармоғига уланиб, IMO дастури орқали хорижда ишлаётган дўстлари билан мулоқот қилишади. Айни шу пайтда мактаб рўпарасидаги хонадонда яшайдиган Шукрулло Адҳамжонов уларнинг автомашинасига ўтириб олади. Бу ҳам етмагандек, […]
18.05.2022
ТАҚДИР СИНОВИ, БОБО ВА БУВИ БЎЛИШ БАХТИ ЁКИ СУДДА ТАНТАНА ҚИЛГАН АДОЛАТ ХУСУСИДАНодира опа суд залига ҳаяжонланган кўйи кириб келди. Унинг фикру хаёлини марҳума қизи Нафисадан ёдгор бўлиб қолган жигарбандини олиб қўйишмасмикан, деган ўй банд этиб олган эди. Шу ўринда воқеани батафсил баён этадиган бўлсак, Нафиса бир неча йил муқаддам маҳалласидаги узоқроқ қариндошининг ўғли Расулга турмушга чиққанди. Аммо Нафисанинг бахти очилмади, оилавий турмуши вақт ўтса-да, ўз изми […]
17.05.2022
СУД ҲОКИМИЯТИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИМаълумки, судьянинг мустақиллиги — бу унинг фақат қонунга бўйсунган ҳолда, бирор-бир аралашув ва тазйиқларсиз, кимларнингдир талаб ёки фикрларидан мустақил ҳолда одил судлов фаолиятини амалга оширишидир. Шу маънода 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида еттита устувор йўналишдан бирида айнан судларни мустақиллигини таъминлашга қаратилган алоҳида мақсад белгилаб олингани эътиборга молик. Унга кўра, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини […]
16.05.2022
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ2022 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, адвокатлар, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди. […]
14.05.2022
АСОСИЙ МЕЗОН — ҚОНУНГА РИОЯ ЭТИШМамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши Конституция ва қонунлар билан кафолатланган мустақил фаолият саналади. Унинг асосий вазифаси аҳолининг кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан иборат. Шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир – фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқолллари) сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур йўналишда Олий суд томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Олий […]
13.05.2022
МАҲАЛЛИЙ ИНВЕСТОРНИНГ ҲУҚУҚИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА ТИКЛАНДИМаълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам хорижий, ҳам маҳаллий инвесторлар эркин фаолият юритиши, иқтисодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Зеро, Янги Ўзбекистоннинг иқтисодий тараққиётида уларнинг ўрни беқиёс. Айтиш керакки, инвесторларнинг ҳақ-ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда судлар ҳам муҳим ўрин тутади. Қуйида суд амалиётидан келтирилган мисол ҳам буни яққол […]
12.05.2022
«ХОЛИС ХИЗМАТ» АСЛИДА ЖИНОИЙ ҚИЛМИШ БЎЛИБ ЧИҚДИФириб ва пора амаллари кейинги пайтларда автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритиш билан боғлиқ жараёнларга ҳам аралашгани хусусидаги гаплар баъзилар ўйлаганидек асоссиз бўлиб чиқмади. Урганчлик Мақсуд Холбоев ўйлаб топган фириб «ўйини» буни яққол тасдиқлади. Ҳалол меҳнатга бўйни дов бермаган М. Холбоев текин даромад топишни кўзлади. Бироқ «кўза кунда эмас, кунида синди». …Бу жиноий қилмиш 2021 […]
Фикр қолдириш