ОДИЛ СУДЛОВ ШАРТИ СУД МУСТАҚИЛЛИГИ ВА СУДЬЯ ДАХЛСИЗЛИГИГА БЕВОСИТА БОҒЛИҚСудьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров билан суҳбат Мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар доирасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган туб ўзгаришлар шулар жумласидандир. Бу борада ҳам Судьялар олий кенгашининг ўз ўрни ва аҳамияти […]
02.03.2023
ҚИЛМИШИ ҚОРА КИМСАЛАРСудда Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Гап шундаки, улар кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланишган. Маълум бўлишича, Х. Қ. ўтган йилнинг 18 январь куни Қирғизистон Республикаси чегара ҳудудидан божхона назоратини четлаб мамлакатимизга ноқонуний ўтказилган 495 дона кучли таъсир қилувчи “Тропикамид”ни қабул қилиб, судланувчи И. Б. га 17 400 000 сўмга сотган. У […]
01.03.2023
ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИМаълумки, ҳаётда жиноий қилмишларни содир этилишига одатда, кимнингдир нафс қутқусига учиши, қонун талабларига беписанд муносабати ва ўзгалар ҳуқуқини ҳурмат қилмаслик каби иллатлар сабаб бўлади. Буни Учкўприк туманида яшовчи Илҳом Қўчқоров, Мўйдин Мингбоев, Дилмурод Аминов, Шермуҳаммад Собиталиев ва Мадумар Очилдиев (исм-шарифлар ўзгартирилган)лар қилмиши мисолида ҳам кўриш мумкин. Гап шундаки, И. Қўчқоров, М. Мингбоев ва Д. Аминов […]
28.02.2023
АДОЛАТЛИ ЖАЗО ҚОНУН ВА СУДГА БЎЛГАН ИШОНЧНИ ЯНАДА ОШИРАДИҚонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончи ҳимоя қилиш одил судловнинг асосий мезони ҳисобланади. Айтиш керакки, одил судловни таъминлаш, адолатни қарор топтириш моҳият-эътибори билан одамларнинг суд тизимига бўлган ишончи ва ҳурматини янада оширишга хизмат қилади. Шу ўринда фикримизни ҳаётий мисоллар асосида давом эттирадиган бўлсак, суднинг адолатли жазо тайинлагани судланувчиларнинг тўғри йўлни топиб олишига имкон […]
27.02.2023
ДИЁНАТСИЗЛИК НАФС БАНДАЛАРИНИ ОҒИР ЖИНОЯТГА ЕТАКЛАДИЧортоқ туманида яшовчи Эркин Абдусатторов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳозир қирқ ёшга тўлган. Одатда, бу ёшга кирган ҳар бир киши кўпроқ ўсиб-униб келаётган фарзандларининг ўқиши, касб-ҳунар ўрганиши, умуман айтганда, ҳаётда ўрнини топиши учун саъй-ҳаракат қилади. Аммо Э.Абдусатторов ҳақида бундай деб бўлмайди, у айни ёшда учинчи маротаба судланиб, жазо мудаттини ўтамоқда… Буёғини сўрасангиз, у бундан 20 йил муқаддам, […]
24.02.2023
ГУЛ ЎРНИГА… КИШАНХотин-қизлар бугунги кунда халқ хўжалигининг барча соҳаларида меҳнат қилиб, олқиш олишяпти. Бири ўқитувчи, ошпаз, олима, бошқаси эса тикувчи, шифокор, депутат. Уларни биз уй бекаси, фариштаси, дея эъзозлаймиз. Аммо баъзида аёллик шаънига доғ тушираётганлар ҳам учраб турибди Пойтахтимизда яшовчи Соҳиба Салимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қирқ ёшда. Муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганлиги учун хавфли рецидивист, деб топилган. […]
23.02.2023
АЯНЧЛИ ЯКУН ТОПГАН ЖАНЖАЛХалқимизда “Эр-хотиннинг уруши – дока рўмолнинг қуриши” деган пурҳикмат ибора бор. Бу оиладаги эр ва хотин ўртасида бўладиган араз, гина-кудрат ҳамда жанжаллар худди дока рўмолнинг қисқа фурсатда қуриши сингари тез барҳам топишига ишорадир. Ота-боболаримиз буни жуда топиб айтишган. Аммо Шаҳрихон туманида яшовчи Ботиржон Турғунов(исм-шарифлар ўзгартирилган)нинг рафиқаси Ойжамол Турғунова билан бўлган арзимаган “ғиди-биди”си тезда унутилмади. Аксинча… […]
22.02.2023
ГИЛАМ МОЖАРОСИ БИР ИНСОННИНГ ҲАЁТИГА ЗОМИН БЎЛДИМамлакатимизда тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ва тартибли ўтказиш, исрофгарчилик ҳамда дабдабабозликка йўл қўймаслик борасида тегишли тарғибот ишлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Бу бежизга эмас, албатта. Чунки халқимизнинг азалий қадриятларига беписанд муносабатда бўлиш, ҳою-ҳавас ортидан, манманликка бериш турли хил нохуш ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Бундан ҳам ёмони шундаки, айни шу иллатлар боис баъзи […]
21.02.2023
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИЎзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ва маъмурий судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари […]
20.02.2023
ҚАРИНДОШИНИ АЛДАГАН ФИРИБГАРМаълумки, бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда фаолият юритиш кўпгина ёшларнинг орзусига айланган. Ахир, юртимизда қонун устуворлиги, эл-юрт тинчлигини таъминлаш, ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга ҳисса қўшишдан ҳам шарафли бахт борми?! Аммо ҳаётда ёшларнинг ана шундай орзусидан ўзининг чиркин ва тор манфаати йўлида фойдаланиб қолишга уринадиган кимсалар ҳам учраб туради. Қарши шаҳрида яшовчи Ўткиржон […]
17.02.2023
СУД ЖАРИМАЛАРИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШДА МУҲИМ ЎРИН ТУТАДИАввало шуни айтиш керакки, фуқаролик суд ишларини юритиш жараёнида процесс иштирокчилари ва фуқаролик ишига алоқадор бошқа шахслар ҳам суд томонидан жаримага тортилиши мумкин. Процессуал тартибда иш юритиш усулларидан бири бўлган суд жаримасининг ўзига хос жиҳатларига тўхталиб ўтиш фойдадан ҳоли эмас. Суд томонидан жарима қўллашдан кўзланган асосий мақсад — судда фуқаролик ишларини ўз вақтида ва тўғри […]
16.02.2023
СОХТА ДОРИФУРУШЛАР СУДДА ПУШАЙМОН БЎЛИШДИҲаётда енгилнинг остидан, оғирнинг устидан юриб, мўмай даромад топишни кўзловчи кимсалар ҳам учраб туради. Лекин ҳақиқат шуки, қинғир йўл билан енгил даромад топишга уринишнинг ниҳояси ҳамиша пушаймонликка сабаб бўлади. Мамлакатимизда сифатсиз, қалбакилаштирилган ва таркибида кўп миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини тегишли рухсатномасиз сотиш таъқиқланган. Шундай бўлса-да, бу тоифадаги жиноятларни содир этиш […]
15.02.2023
БАХТЛИ ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИЖамиятнинг асосий бўғини бўлган оилада эркак ва аёлга ўзига яраша масъулият, бурч ва вазифалар юклатилган. Айнан оила умримизга мазмун, ҳаётимизга файз бағишлаб, жамият равнақи ва юрт тараққиётида муҳим ўрин тутади. Зеро, соғлом муҳит барқарор бўлган оилаларда соғлом ва юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатадиган фарзандлар камол топади. Аммо ҳаётда ўз оиласи олдидаги масъулияти, бурч ва вазифаларини […]
14.02.2023
ЖОҲИЛЛИК КАСРИХалқимизга хос меҳмондорчиликнинг ўзига хос тартиб-таомиллари бор. Дилтортар суҳбат, самимий муомала, иззат-икром унинг мазмун-моҳиятини ташкил этади. Табиийки, бунда мезбон меҳмонинг, меҳмон эса, мезбоннинг раъйига қарайди. Афсуски, ўтган йил 24 сентябрь куни Қўшўпир туманининг «Шихобод» маҳалласида рўй берган фожеали воқеа боис ана шу эзгу удумга путур етди. Элда расм бўлган таомил мезбон эмас, балки меҳмонлар — […]
13.02.2023
ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАР: МАХФИЙЛИК, ДАХЛСИЗЛИК ВА ҚОНУН ҲИМОЯСИДАБутун дунёда 2007 йилдан буён ҳар йили 28 январь – Халқаро шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни (Data Protection Day) сифатида нишонланади. Айрим мамлакатларда у «Махфийлик куни» (Data Privacy Day) деган ном билан ҳам аталади. Ушбу сана Интернет тармоғидан фойдаланувчилар бу борадаги одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиши виртуал ва реал ҳаёт хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашишини унутмасликлари учун […]
10.02.2023
ФАРЗАНД ТАЪМИНОТИДАН БЎЙИН ТОВЛАГАН ОТА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИНДИБу ҳаётда ҳар бир бола оилада ота-она меҳрини ҳис этиб, вояга етишга ҳақли. Зотан, болаларнинг дунёқарашидан оилавий низолар, турли хил кўнгилхираликлар эмас, балки ота-онанинг бир-бирига нисбатан меҳри, бир дастурхон атрофида жам бўлган бахтли оила, фарзандлар билан ўтказилган унутилмас дақиқалар жой олиши керак. Аслида бу муҳим тарбия омили саналади. Аммо баъзи ота-оналар ҳаётнинг ана шу оддий […]
09.02.2023
СУДЬЯНИНГ ОНГИДА АДОЛАТ, ТИЛИДА ҲАҚИҚАТ, ДИЛИДА ПОКЛИК ҲУКМРОН БЎЛИШИ КЕРАКМамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш устувор йўналиш сифатида белгиланиб, ўтган давр мобайнида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Зеро, давлат ва жамиятни тубдан модернизациялаш, аввало, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришишда муҳим ўрин тутади. Хўш, бугунги кунда судни том маънода “адолат қўрғони”га […]
08.02.2023
КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ: НИЗО ПРЕДМЕТИ ВА ЕЧИМКорпоратив бошқарув соҳасида муайян қарорнинг қабул қилиниши икки ва ундан ортиқ шахсга боғлиқ бўлиб қолганда келишмовчиликлар вужудга келиши табиий ҳол. Ушбу шахсларнинг манфаатдорлиги, дунёқараши ва фикрларининг хилма-хиллиги нуқтаи назаридан қараганда, бу каби ҳолларда ўзаро мақбул бир тўхтамга келиш энг тўғри йўл ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, иштирокчилар ўртасидаги келишмовчиликлар кейинчалик масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамиятнинг […]
Фикр қолдириш