• СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2022 йил давомида судлар томонидан биринчи инстанцияда 277 865 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Шундан даъвогарлар фойдасига 16,2 трлн. сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Ўтган даврда энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Тошкент, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд ва Наманган вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган. Иқтисодий судлар томонидан ҳал этилган ишларнинг […]

    13.01.2023

  • СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ 2022 йил давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 347 та иш кўриб чиқилиб, натижада 7 459 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 9 215 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб […]

    12.01.2023

  • НОПОК ЙЎЛ ЖАБРЛАНУВЧИНИ САРСОН, СУДЛАНУВЧИНИ БАДНОМ ҚИЛДИ Мамлакатимизда ишга қабул қилишда аҳоли учун адолатли шарт-шароит ва тенг имкониятларни ўзида жамлаган мезонлар ишлаб чиқилган. Масалан, соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасаларида қоида тариқасида ишга ўрта тиббиёт ходимлари танлов асосида қабул қилинади. Бунинг учун ишга кирмоқчи бўлган ходим муассаса маъмуриятига қонуний тартибда мурожаат қилиши талаб этилади. Буларни таъкидлашдан мақсад шу­ки, ишга қабул қилишнинг амалда […]

    11.01.2023

  • ИНСОНПАРВАРЛИК НАМУНАСИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ҲАМ НАМОЁН БЎЛМОҚДА Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш жараёнида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2022 йил 16 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс «Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш» деб номланган янги боб билан тўлдирилди. […]

    10.01.2023

  • САЙЁР СУДЛАР: ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИКНИНГ АМАЛИЙ ИФОДАСИ Мамлакатимизда суд тизимидаги ислоҳотларни янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш — Тараққиёт стратегиясининг 2026 йилгача бўлган даврига оид энг устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, суд идоралари адолат қўрғонига айланиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалда ишончли таъминлаши керак. Аниқроқ айтганда, ушбу ислоҳатлардан кўзланган асосий мақсад — суд тизимини босқичма-босқич демократлаштириш, […]

    09.01.2023

  • ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ — 2022 ЙИЛДА: сарҳисоб ва истиқболдаги режалар Ўтган йил бутун дунё, шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам ғоят мураккаб ва синовли йил бўлди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2022 йил 20 декабрь куни Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига тақдим этган Мурожаатномасида қайд этганидек, «Ушбу даврда тўплаган тажрибамиз бир ҳақиқатни яққол исботлаб бермоқда: тараққиётга — фақат машаққатли ва жасоратли меҳнат орқали эришилади». Мурожаатномада инсон ҳуқуқ ва […]

    07.01.2023

  • МЕРОС, МУЛК, ВОРИС ВА ҚАРЗДОР МОЖАРОСИ Бир вақтнинг ўзида меросни қабул қилмаслик  ва  ундан воз кечмаслик мумкинми? Бу масаланинг қонуний ечими қандай бўлади?  Аслида дунё давлатлари ва Ўзбекистон қонунчилиги мазкур муаммо ечимига қандай ёндашади? Бу борада мавжуд халқаро ва маҳаллий қонун  ҳужжатларини кўздан кечирар эканмиз фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролик қонун ҳужжатлари бўйича бир вақтнинг ўзида меросни қабул қилмаслик ва ундан воз […]

    06.01.2023

  • САРОБГА АЛДАНГАН АЁЛ ЁХУД ЗАРАРЛИ ҚИЗИҚИШ ОҚИБАТИ Кейинги вақтларда айрим йигит-қизларнинг диний қизиқиши ортидан ёт ғоялар таъсирига тушиб қолаётгани жуда ачинарли ҳолат. Уларнинг баъзилари бу боши берк «йўл»га ўзи билмаган ҳолда кириб қолганини баён қилса, бошқаси қилмишидан қаттиқ пушаймон эканини билдиради. Қуйида ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа тафсилоти ҳам шу ҳақида. Тошкент шаҳрида яшайдиган Нозима Умарова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2021 йил 14 июндан жорий […]

    05.01.2023

  • ТАДБИРКОРНИНГ БУЗИЛГАН ҲУҚУҚИ СУДДА ТИКЛАНДИ Маълумки, иқтисодий суд ишларини юритишдан кўзланган асосий мақсад — иқтисодиёт соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашишдан иборатдир. Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қо­нуний манфаатларини ҳи­моя қилиш, қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш, бизнес юритиши учун со­­лиқ ва бош­қа соҳаларда […]

    04.01.2023

  • ОНЛАЙН ҚИМОР ФОЖИАСИ ҲАР БИРИМИЗНИ ҲУШЁР ТОРТТИРИШИ ЗАРУР Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда интернетдаги таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларининг аянчли оқибатлари ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар асосан турли хил кўнгилсизлик, айниқса, фожиали воқеалардан иборат экани соғлом фикрли, ҳаётга очиқ кўз билан қарайдиган ҳар бир кишини ташвишга солади. Маълумотларга кўра, мамлакатимизда ўтган бир йил давомида интернетдаги таваккалчиликка асосланган қимор ўйинларида катта миқдорда маблағидан айрилгани туфайли […]

    30.12.2022

  • МАЪМУРИЙ СУДЛАРДА ИШ ЮРИТИШ: ОШКОРАЛИК ВА ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСУЛЛАРИ Жамиятнинг суд тизимига бўлган ишончи мустақил ва одил судловнинг муҳим кўрсаткичи ҳисобланади. Судга бўлган ишончни шакллантиришда судлар фаолиятининг очиқлиги ва судда иш кўришнинг ошкоралиги муҳим ўрин тутади. Суд ишларини юритишнинг ошкоралиги барча суд ишларини очиқ кўриб чиқиш, ҳукмларни (қарорларни) эълон қи­лишдан иборат бўлган суд жараёнининг демократик принципидир. Суд ҳокимиятига нисбатан қўлланиладиган очиқлик ва ошкоралик тамойиллари […]

    29.12.2022

  • МИСИ ЧИҚҚАН ТАЪМАГИРЛИК Ҳеч кимга сир эмас, бу ҳаётда ҳар бир инсон аввало намунали одоб-аҳлоқи, билими ва фидокорона меҳнати билан обрў-эътибор қозонади. Шунингдек, баъзан киши арзимайдиган хато ёки ўйламай босилган қадами туфайли йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсини тўкиб қўйиши ҳам мумкин. Масалан, Шаҳрихон туманида яшовчи Сайёра Акбарова (исм-шарифлари ўзгартирилган) ҳам нафс қутқусига учиб, аёллик шаъни, кўпчилик ҳавас қиладиган […]

    28.12.2022

  • ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗАДИГАН БЎЛСА, СУД ТАРТИБИДА БЕКОР ҚИЛИНАДИ Ҳаётда турли сабаблар туфайли болани фарзандликка олиш ҳолатлари учраб туради. Хўш, бу борада қонунчиликда қандай тартиб ва қоидалар белгиланган? Қуйида шу ҳақида фикр юритамиз. Маълумки, болани фар­занд­ликка олишдан кўз­ланган асосий мақсад — ота-она қарамоғисиз қолган болалар учун тўлақонли турмуш тарзини шакл­лантиришдан иборат. Шунинг учун қонун талабига кўра, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва […]

    27.12.2022

  • БАЁНОТ Anorbank ва Sof.uz ўртасидаги низони кўриб чиқиш бўйича суд жараёни юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар “ANOR BANK” АЖ ва жавобгар “KOMIL UNSUR” МЧЖ (SOF.UZ интернет-нашри) ўртасида иқтисодий низо кўрилаётганлигидан хабарингиз бор. Негаки, ушбу низога оид фикр-мулоҳазалар мана бир ойга яқин вақт мобайнида қатор ижтимоий тармоқларда такрор-такрор айланмоқда. Иш ҳолатига келсак: даъвогар “ANOR BANK” АЖ […]

    26.12.2022

  • РАСМИЙ АХБОРОТ Бугун Фарғона вилоят суди биносида Б. Хайдаров (1972 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Андижон вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи, Андижон шаҳар ҳокими лавозимларида ишлаган), С. Юлчиева (1976 йилда Андижон вилоятида туғилган, Андижон шаҳар ХТБ марказлашган молия-бухгалтерия хизматида бош ҳисобчи лавозимида ишлаган), К. Асқаров (1982 йилда Андижон вилоятида туғилган, Андижон шаҳар прокурори, Андижон вилоят прокурорининг жамоатчилик […]

    26.12.2022

  • ЕЧИМ ТОПГАН МУАММО: СУД ТАДБИРКОРНИНГ ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛДИ Аввало шуни айтиш керакки, 2015 йил Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори реконструкция қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2015 йил 23 июндаги 382-Қ-сонли қарорига мувофиқ, бозор ҳудуди ва унинг атрофидаги бино-иншоотлар белгиланган тартибда бузилганди. Бу бино-иншоотлар орасида «ANDIJON VED» масъулияти чекланган жамиятининг 133,41 квадрат метрдан иборат савдо дўкони ҳам бор эди. Ушбу бино-иншоотлар бузилган вақт­да амалда […]

    26.12.2022

  • КЕЛИШУВ БИТИМИ – МУАММО ЕЧИМИ Ҳаётда баъзида кимдандир нажот кутамиз. Пайти келса ёрдам сўраймиз, муҳтож бўлсак моддий кўмак оламиз, баъзида қарз сўраймиз. Олмоқнинг бермоғи бор, дейишади. Аммо орамизда олган қарзини вақтида қайтармай, қарз берувчини сарсон қилаётганлар ҳам учраб туради.Яқинда судда шунга ўхшаш иш кўриб чиқилди. Г. Г. судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С. Б. ҳисобидан 79 900 000 сўм […]

    23.12.2022

  • ТАМАГИР ШИФОКОР Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг таҳлилига кўра, мамлакатимиз тиббиёт тизими коррупцияга оид жиноятларнинг содир этилиши жиҳатидан етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Соҳадаги айрим нопок кимсалар ҳали-ҳануз оқ ҳалатга доғ туширмоқда. Қўқон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси шифокори Шарофат Раҳматова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам тамагирлик қилиб, юзи шувит бўлди. Гап шундаки, Ш. Раҳматова 2021 йил август ойидан буён поликлиниканинг […]

    22.12.2022

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: