• ЎСИМЛИК ДУНЁСИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР: ЖАВОБГАРЛАР ТОМОНИДАН БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА ҚОПЛАНИШИ ЛОЗИМ Маълумки, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни санитария нуқтаи назаридан кесиш учун рухсатнома маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан берилади. Ушбу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 18-бандида қайд этилган. Хўш, ушбу тартибни бузиш қандай […]

    29.11.2022

  • ИККИ ЙИЛЛИК ИЗТИРОБ: АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ АЖРИМИДАН СЎНГ ОРТДА ҚОЛДИ «Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди», дейди доно халқимиз. Бу ҳикматнинг исботига ҳаётдан кўплаб мисоллар келтириш мумкин.Масалан, Яшнобод туманида яшовчи Муножотхон Довулова ҳам бу ҳикматнинг бежизга айтилмаганига амин бўлди. Ўқитувчилик жуда машаққатли, шу билан бирга шарафли касб. Аммо ўқитувчилар жамоасига раҳбарлик қилиш ундан ҳам ўн чандон масъулиятли. М.Довулова 2018 йил 7 февралда Яшнобод туманидаги 282-сонли умумий […]

    28.11.2022

  • ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ VI СЪЕЗДИ 2022 йил 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг VI съезди бўлиб ўтди. Анжуманда республикамиз судлари раислари ва судьялари орасидан сайланган 200 нафардан зиёд делегат иштирок этди. Съезднинг тантанали очилишида иштирок этган Олий мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов, Конституциявий суди раиси М. Абдусаломов, Олий суд раиси Б. Исламов ва Судьялар олий […]

    26.11.2022

  • ТЎҒРИЛИК ВА АДОЛАТ — СУДЬЯЛИКНИНГ ЎЗГАРМАС ШИОРИДИР Ҳазрат Алишер Навоий «Маҳбуб ул-қулуб» («Қалблар севгилиси») асарида қозилар (судьялар) ҳақида шундай деган: «Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги — тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим… Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим». Ҳайратланарли томони шундаки, ушбу фикрлар битилганига беш асрдан ошди, аммо судьяларга нисбатан аввал ҳам, ҳозир […]

    25.11.2022

  • МАҒЗИ ПУЧ ТАКЛИФ АЛДАМЧИ КИМСАЛАРНИНГ НАЙРАНГИ БЎЛИБ ЧИҚДИ Ҳаётда фирибгар кимса иш ёки ўқиш ёхуд бирон-бир масалада кўмакка муҳтож одамга ўзининг гўёки беғараз ёрдамини таклиф этади. Қулай фурсатдан фойдаланиб, ўзганинг машаққат билан топган бойлигини эгаллашга уринади. Аксарият ҳолларда бунинг уддасидан чиқади ҳам. Ўтган йил олий ўқув юртла­ри­да тест натижалари эълон қилингач, Жиззахда ўза­ро жиноий тил бириктирган икки фи­рибгар етарли балл тўплай олмаган фуқароларни […]

    24.11.2022

  • ЯНГИ МЕҲНАТ КОДЕКСИ: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ Мамлакатимизда ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқлар Конституциямизнинг 37-моддасида белгилаб қўйилган. Айни чоғда ушбу ҳуқуқлар Меҳнат кодексида ҳам мустаҳкамланган. 1996 йил 1 апрелдан кучга кирган амалдаги Меҳнат кодексига бугунги кунга қадар 40 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Меҳнат […]

    23.11.2022

  • ТУНГИ ШАРПАЛАР ЁХУД ҚОРАМОЛ ЎҒРИЛАРИ ҚИСМАТИ Урганчлик Мурод Қадамбоев (исм-шарифлар ўзгартирилган) ёшлигиданоқ қинғирликни касб қилиб олди. Шу боис у қилмишлари учун беш марта қонуний жазога тортилди. Дастлаб 2014 йилда ўғирликка қўл ургани учун унга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Бироқ у бундан тўғри хулоса чиқариб олмади. Орадан 5 ой ўтмасдан яна жиноят кўчасига қадам қўйди. Ўғирлик жинояти 2 йил-у 11 ой […]

    22.11.2022

  • ҚОНУНИЙЛИК ВА ХОЛИСЛИК — БОШ МЕЗОН Президентимиз Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказган йиғилишда судлар фаолияти, аввало, инсон тақдирига, барча соҳалар тартиби ва тараққиётига дахлдор масала эканини алоҳида таъкидлади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш, холислик, адолат ва қонунийликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Сўнгги олти йилда бу тизимга оид 50 дан ортиқ қонун, […]

    21.11.2022

  • ТУҲМАТ ЗАМИРИДАГИ ТОВЛАМАЧИЛИК Асли каттақўрғонлик Холида Мирёқубова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳаётга жуда енгил қаради. Ҳар қандай қилмиш муқаррар равишда қидирмишга етаклашини хаёлига ҳам келтирмади. Ҳар қандай йўл билан пул топиш, бойлик орттиришни кўзлади. Энг ёмони, у айбсиз фуқароларга туҳмат қилиш ва ички ишлар идораларига бу ҳақда ёлғон хабар беришдан ҳам тап тортмади. Аслида унинг ўтмишига ҳам ҳавас билан қараб […]

    18.11.2022

  • ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИ МАСЪУЛИЯТ ВА МАЖБУРИЯТДИР Халқимиз азал-азалдан болажон. Ўз фарзанди қолиб, бегона болага ҳам меҳр кўрсатишга, бошини силашга тайёр. Иккинчи жаҳон уруши даврида бир эмас, ўн тўрт нафар етим болани асраб олиб, уларни оқ ювиб оқ тараган Шоаҳмад Шомаҳмудов ва унинг рафиқаси Баҳри Акрамова ҳам миллатдошимиз эди. Халқимизнинг бу фазилатига бутун дунё тан берган. Кейинги йилларда ҳам­юрт­ларимиз ана шу олижаноб […]

    17.11.2022

  • НАФСИГА АЛДАНГАНЛАР Ҳеч кимга сир эмас, коррупция жамият тараққиётини издан чиқариб, уни ич-ичидан емирувчи энг хавфли иллатдир. Шу боис тараққиёт йўлини танлаган давлатлар бу иллатга қарши муросасиз курашиб келади. Жумладан, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши муҳим чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Айниқса, бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асосларни яратилгани амалда кутилган натижаларни бермоқда. Ҳаётда […]

    16.11.2022

  • МЕҲНАТ ҚОНУНЧИЛИГИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАНИШИ: МИЛЛИЙ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА Мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқлари ҳақида гап кетганда, уларнинг қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш, меҳнат қилиш ҳуқуқларини кафолатлаш, айниқса, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлаш лозим. Бунда Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти, «Аёллар дафтари» амалиёти, Хотин-қизларни зўравонликлардан ҳимоя қилиш марказлари каби тузилмалар фаолияти алоҳида аҳа­мият касб этмоқда. Меҳнат қонунчилигида хотин-қизлар, ҳомиладор ва уч ёшгача […]

    15.11.2022

  • СУД БУЙРУҒИ ИНСТИТУТИ ИҚТИСОДИЙ СУД ИШЛАРИДА САМАРАЛИ ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида суд фаолиятида тараққий этган давлатлар тажрибасида муваффақиятли синовдан ўтган институтлар самарали тадбиқ этилмоқда. Бу, ўз навбатида, тарафлар қатори судьяга ҳам кенг қулайлик яратмоқда. Ишларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш ана шундай усуллар сирасига киради. Уларнинг ичида суд буйруғи институти қатор афзалликлари билан алоҳида ажралиб туради. Иқтисодий судларда кенг […]

    14.11.2022

  • ЖАВОБГАР ХОДИМНИ ИШГА ТИКЛАЙДИ, ЧУНКИ СУД УНГА ШУНДАЙ МАЖБУРИЯТ ЮКЛАДИ Миллий қонунчилигимизда ҳар бир фуқаронинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилган. Меҳнат қонунчилигининг ҳар қандай бузилиши эса, ходим ва иш берувчи ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлади. Меҳнат низолари — бу иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қо­нунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, […]

    11.11.2022

  • ТОНГДАГИ ТАЛОНЧИЛИК ҚОНУНИЙ ЖАЗО БИЛАН ЯКУНЛАНДИ Аввало шуни айтиш керакки, Жиноят кодексининг 166-моддасига кўра, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш талончилик жинояти ҳисобланади. Бундай қилмишга асосан пешона тери тўкиб, меҳнат қилмай, мўмай пул топишни кўзлаган кимсалар қўл урмоқда. Қуйидаги мисол шу ҳақда. Шаҳзод Нурматов (исм-шарифлар ўз­гартирилган) ҳам талончиликка қўл уриб, жиноятчига айланди. Ваҳоланки, у пойтахтимиздаги нуфузли ресторанларнинг бирида ошпаз бўлиб ишлаётган ва […]

    10.11.2022

  • БАРТАРАФ ЭТИЛГАН КАМЧИЛИК ЁХУД МЕҲНАТ НИЗОЛАРИНИ КЎРИШДА ДАЪВО МУДДАТИНИНГ ЎРНИ Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини суд орқали таъминлаш бўйича кенг кўламли тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ судга мурожаат қилаётган шахсларнинг мурожаатлари қонуний муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Олий суд кассация инстанцияси сифатида қуйи турувчи судлар томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилмоқда. Шу ўринда ҳаётий мисолга […]

    09.11.2022

  • ФУҚАРОЛИК СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ: МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ ВА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА ТАҲЛИЛИ Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг моҳиятини ташкил этади. Шу маънода судлар фао­лия­тига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, фуқаролик ишларини юритиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган ахборот тизими ва ресурсларини яратиш ҳам­да электрон ҳужжат алмашинувини жорий этиш борасида ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва […]

    08.11.2022

  • НОТЎҒРИ ТУЗИЛГАН БАЁННОМА МАЪНАВИЙ ЗАРАРГА САБАБ БЎЛДИ Қува туманида яшовчи Аҳмадулло Бозоров 2021 йил 8 декабрь куни соат 1255 ларда Фарғона шаҳридаги кўчанинг пиёдалар йўлаги ёнида «Нексия» русумли автомашинасини қолдириб, шахсий ишларини битириш учун кетади. Аммо у қайтиб келгач, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ 1-отряд инспектори Аброр Аҳмаджонов унга нисбатан маъмурий баённома тузганини айтади. Инспектор бунга сабаб сифатида «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 91-банди, яъни автомашинасини […]

    07.11.2022

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: