ТЕНГ ҲУҚУҚ ВА ИМКОНИЯТЛАР КАФОЛАТИМамлакатимизда хотин-қизлар ҳамда эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш мақсадида бир қатор қонунлар амалиётга жорий этилган. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрдаги “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Қонунда гендер тенглик бу – хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, […]
21.12.2022
«ЭСКИ ОДАТ» КАСРИБир кимса битта жиноий қилмишга жуда кўп бора қўл уриши мумкинми? Ҳа, ҳаётда сўқир кўзи очилмайдиган, қилмишларидан тегишли хулоса чиқариб олишни хаёлига келтирмайдиган кимсалар ҳам учраб туради. Масалан, пойтахтимизнинг Белтепа даҳасида яшовчи, 54 ёшли Б. Миродилов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ни шундай кимсалар тоифасига қўшиш мумкин. Нега деганда, Б. Миродилов 2009 йилдан буён оз эмас, нақд 11 […]
20.12.2022
АДОЛАТ ТАНТАНАСИТарихий адолатни тиклаш, мустабид тузум даврида ноҳақ айбланган, мол-мулки мусодара этилиб, ўзлари қувғину қатағонга дучор этилган аждодларимизнинг номини оқлаш йўлида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилингани бунга кенг йўл очди. Фармойишнинг ижросини таъминлаш мақсадида қатағон […]
19.12.2022
НАФС БАЛОСИ ҲАМТОВОҚЛАРНИНГ ЮЗИНИ ШУВУТ ҚИЛДИУрганчлик Рашид Аҳмедов ва Худойназар Самадов (исм-шарифлар ўзгартирилган) бир кўчада қўшни бўлиб яшашади. Х. Самадов Урганч тумани ҳокимлиги масъул ходими, Р. Аҳмедов эса, туман марказидаги сув сотиш шоҳобчасида сотувчи бўлиб ишлаган. Кунларнинг бирида Рашидга яқин таниши Санжар Матёқубов «Урганч-Шовот» автомобиль йўли ёқасида мўъжазгина сомсахона очиш ниятида эканини маълум қилади. Ўз навбатида, Р. Аҳмедов бу ишни […]
19.12.2022
ҚАНОАТЛАНТИРИЛГАН ДАЪВОБугунги кунда юртимизда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қатъият билан амалга оширилмоқда. Айни жараёнда суд орқали фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Суд тизимининг энг юқори бўғини бўлган Олий суд қуйи турувчи судлар томонидан йўл қўйилган баъзи хато ва камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиб, адолатни […]
16.12.2022
ИҚТИСОДИЙ НИЗОЛАРНИ СУДГАЧА ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ: ТАКОМИЛ ЗАРУРАТИМамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини янада ошириш ҳамда жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида турли соҳаларда юзага келаётган низоларнинг ечимини топиш мақсадида судга мурожаат қилувчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Бу эса, ўз навбатида, низоларни ҳал этувчи судьялардан чуқур билим, малака, катта масъулият […]
15.12.2022
МИЛЛИАРДЛАР «ОПЕРАЦИЯ»СИҲаётда ҳалол меҳнатдан бўйин тоблаш, бойликка ҳирс қўйиш, нафс қутқусига берилиш ҳеч қачон яхшилик билан якун топмагани, аксинча, одамни бадном қилгани тўғрисида мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Халқимиз «Менинг нафсим балодур, тириклайин ўтга соладур», деб бежизга айтмаган. Қибрай туманида яшаган, гулдек оиласи, ҳамма ҳавас қилгудек касби ва иш жойига эга бўлган Зилола Содиқова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам […]
14.12.2022
ЗИММАДАГИ МАЖБУРИЯТ АМАЛДА ТЎЛИҚ БАЖАРИЛГАЧ, ОТАЛИК ҲУҚУҚИ ТИКЛАНДИМаълумки, Конституциямизнинг 64-моддасида «ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар…» деб белгилаб қўйилган. Бу ҳар бир ота-она зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шунингдек, ушбу конституциявий қоида ота-она томонидан бажарилмаса, улар суд тартибида оталик ёки оналик ҳуқуқидан маҳрум этилиши ҳам мумкин. Аслини олиб қараганда, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниш ўзини билган одам учун иснод ҳисобланади. […]
13.12.2022
АДОЛАТ ТАРОЗУСИҲаётда бировнинг ризқи бошқага буюрмаслиги кўп марта ўз исботини топган. Аммо баъзи кимсалар ҳаётнинг шу оддий ҳақиқатини англаб етишмайди. Масалан, Янгиариқ тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази мутасаддилари кечмиш йили айнан шу йўсинда иш тутишди. Тумандаги «Yangi Ariq Tex» масъулияти чекланган жамияти ҳисобига 244 миллион сўмни ўтказиб беришдан бўйин товлашди. Давлат ғазнасидан ажратилган ва қоидага кўра, […]
12.12.2022
ИНСПЕКТОРЛАРНИНГ ХАТОСИ ЎЗЛАРИГА ҚИММАТГА ТУШДИКўпинча йўл ҳаракати ҳақида гап кетганда ҳайдовчиларнинг белгиланганқоидаларга амал қилмаганлиги тилга олинади. Аммо Фарғона шаҳрида юз берган ҳолатда ҳайдовчи эмас, инспекторлар қонунни бузишди. Гап шундаки, Қува туманида яшовчи Аҳмадулло Бозоров 2021 йил 8 декабрь куни соат 12:55 ларда Фарғона шаҳрига келади. Сўнг шаҳарнинг Ҳамза кўчаси пиёдалар йўлаги ёнида “Нексия” русумли автомашинасини қолдириб, шахсий ишларини битириш […]
09.12.2022
КОНСТИТУЦИЯ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИҲар бир мамлакат эркин ва фаровон жамият қуришга интилар экан, бу йўлдаги улуғвор мақсад ҳамда эзгу истак-интилишларини, аввало, ўз Конституциясида белгилайди. Зеро, Конституциянинг мамлакат тараққиёти, жамият ривожи ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги аҳамияти беқиёсдир. Айни пайтда халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўлмиш Конституциямизнинг 30 йиллик байрами кенг нишонланмоқда. Ўттиз йил — тарих учун бир […]
08.12.2022
КЕЛАЖАК МАЁҒИБундан ўттиз йил муқаддам ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилган ҳолда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари акс эттирилган, демократия ва ижтимоий адолат тамойиллари сингдирилган ўзбек халқининг кўп асрлик хоҳиш-иродасини ифода этувчи мустақил мамлакатимизнинг Конституцияси қабул қилинган эди. Мен амалиётчи ҳуқуқшунос сифатида демократик ҳуқуқий давлатда фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши, мамлакат тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш учун […]
08.12.2022
КОНСТИТУЦИЯ ВА ОДИЛ СУДЛОВ ҲУҚУҚИКенг қамровли демократик ислоҳотлар натижасида жадал ривожланаётган Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрўси ва нуфузи юксалиб бормоқда. Ҳар бир соҳада адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, инсон қадрини юксалтириш, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд тизимида одиллик ва шаффофлик мезонларини янада мустаҳкамлаш — амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган энг асосий мақсадлардан саналади. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, «мустақил […]
07.12.2022
ТОВЛАМАЧИ БЛОГЕР ЖИНОИЙ ШЕРИГИ БИЛАН ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИМаълумки, Жиноят кодексининг 165-моддаси “Товламачилик” дея номланиб, унга мувофиқ, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз […]
06.12.2022
ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ТЎҚМОҒИ!Халқимизда “Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилда ҳам чиқади” деган мақол бор. Бу мақол бежиз айтилмаган. Ҳалол йўл билан келган даромад баракали, юрак ҳам хотиржам бўлади. Бироқ осон йўл билан пул топишни орзу қилиб, қилмиши жиноят кўчасига етаклашини кеч англаб етганлар ҳам учраб туради. Яқинда жиноят ишлари бўйича Нурота туман судида судланувчи Д. Дилова (исм-шариф ўзгартирилган) […]
05.12.2022
ЕРФУРУШ ФИРИБГАРЛАР ОХИР-ОҚИБАТ ҚОНУНИЙ ЖАЗОГА ТОРТИЛДИҲаётда жиноий қилмиш ҳеч қачон жазосиз қолмаслиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Аммо буни барча ҳам бирдек англамайди. Аксинча, нафс қутқусига учиб, нопок ишга қўл урадиган кимсалар ҳам учраб туради. Масалан, қибрайлик Шерали Раҳматов (исм-шарифлари ўзгартирилган) муқаддам 3 марта айнан фирибгарлик қилмишини содир этгани учун суднинг қора курсисига ўтиргани, қонуний жазо олганига қарамай ҳаётда тўғри йўлни […]
02.12.2022
ТАДБИРКОР ҲУҚУҚЛАРИ — ОДИЛ СУД ҲИМОЯСИДАСўнгги йилларда юртимизда тадбиркорлик фаолияти ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўз навбатида, тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш судлар фаолиятининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Аммо тадбиркорлар ҳуқуқларининг бир қатор шартномавий муносабатларда бузилиши ҳолатлари учраб турибди. Мисол учун ижара шартномасига оид муносабатлардан келиб чиқадиган низолар сони суд иш юритувида кўпайгани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Айтиш керакки, Фуқаролик […]
01.12.2022
ҚИНҒИРЛИК ЮКИФириб билан поранинг ораси бир қадам. Одатда, бундай нопок йўлгакирган кимсалар порани фириб амаллари асносида қўлга киритиш пайида бўлишади. Ўтган йили янгиариқлик Гулҳаё Жуманазарованинг дугонаси қўшни Қозоғистондаги олий ўқув юртларининг бирида ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳол талабалик бахтига эришолмаган Гулҳаёнинг ҳавасини келтирди. Шу боис Гулҳаё талабалик мақомига эришиш йўлини ахтара бошлади. Унга Янгиариқ туманининг […]
Фикр қолдириш