• Я Н Г И Л И К Фуқаролар Олий суд раҳбариятининг қабулига масофадан ёзилиб, электрон навбат олиш

    18.03.2020

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ АХБОРОТИ Шу йил 5 август куни “Human.uz” сайтида эълон қилинган мақолада фуқаро Мавлуда Матмусаеванинг суд қароридан норозилиги ифодаланган фикрлари берилган. Мақолада келтирилган М.Матмусаеванинг сўзларини ўқиб, унга ачинасиз ҳам. Модомики, ҳолат ростдан ҳам, Матмусаева айтганчалик бўлса, судлар нега бундай қарор чиқарган? Аслида воқеа қандай бўлган? 2006 йил 3 августда Бекобод тумани ҳокимининг 236-қарори билан туман марказий истироҳат […]

    10.08.2019

  • ИШ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА “Human.uz” сайтида эълон қилинган “Бир гуруҳ фуқаролар суд қароридан норози. Нега?” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди. Аниқланишича, Жиноят кодексининг 169-моддасининг турли қисмлари билан айбланган С.Турсунов ва бошқаларга оид жиноят иши 2019 йил 13 май куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида кўриб чиқилган. Судланувчилар Саъдулло Турсунов (муқаддам 5 маротаба судланган), Шербек Тошев, Адҳам Турсунов, […]

    10.08.2019

  • ШИКОЯТ ҚАНОАТЛАНТИРИШДАН РАД ЭТИЛГАН Шу йил 4 август куни “Dunyo o`zbeklari” сайтида журналист Исмат Хушев “Ўзбекистон овози” газетасининг 2019 йил 5 февраль сонида чоп этилган “Инсон шаъни, қадр-қиммати ҳар нарсадан устун туради” сарлавҳали мақолага (унда Учтепа тумани ички ишлар бошқармасида  терговчи бўлиб ишлаган  Саидакбаров Мирсаид Алиевич ноҳақ қамалгани тўғрисида сўз юритилган)  Олий суд муносабат билдирмаётганини қайд этади. Аниқланишича, жиноят […]

    08.08.2019

  • “СУДГА ҲЕЧ ҚАНДАЙ ЭЪТИРОЗИМ ЙЎҚ” “Kun.uz” сайтида эълон қилинган (2019 йил 5 август) “Қўшкўпир туман ҳокимлиги судда ютқазди. Фермер ўзига нисбатан босимлар бўлмоқда” сарлавҳали мақола Олий судда ўрганиб чиқилди. Мақолада Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фермер Расул Худайбергановга “сунъий босим ўтказиб, судма-суд югуртиргани” баён қилинган. Маълум бўлишича, Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов фермернинг пахта экилган далаларини қониқарсиз баҳолаб, у билан […]

    08.08.2019

  • ОДИЛ СУДЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШДА СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ 2019 ЙИЛ БИРИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИК ЯКУНЛАРИ Ўзбекистон Республикаси Олий судида “Одил судловни амалга оширишда судлар фаолиятининг 2019 йил  биринчи ярим йиллик якунлари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.            Унда Олий суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоров, фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий судлов ҳайъати раиси ўринбосарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Анжуманда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 1-ярмидаги иш […]

    03.08.2019

  • ХОТИНИНИ УРИБ ЎЛДИРГАН ФЕРМЕР 17 ЙИЛГА ҚАМАЛДИ 04 апрель 2019 Андижон вилояти Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшовчи, “Кароматой ипакчи” фермер хўжалиги бошлиғи, 45 ёшли И. Т. кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бошлиғи, икки фарзанднинг отаси. Юриши-туриши, меҳнати билан маҳалла аҳли ўртасида ўзига яраша ҳурмат-эътибор топган. Бироқ… ичкилик деб аталмиш иллат бир неча дақиқа ичида уни ҳамма нарсадан маҳрум этиб, ҳаётини барбод қилди.   […]

    04.04.2019

  • ҚАЛЛОБЛИК 02 апрель 2019 Биз қанча надоматлар билан коррупцияга қарши бонг урмайлик, кундалик ҳаётимизда ушбу “жамиятнинг чипқони” баъзида учраб турибди. Энг ачинарли жиҳати шундаки, нуфузли ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлган айрим давлат ташкилотлари иш фаолиятларида пора олди бердиси ҳамон кузатилмоқда. Кўп инсонлар кимгадир мурожаат қилганда, “муаммони ҳал қилмоқчи бўлсанг, албатта, кимнидир рози қилишинг керак”, қабилида […]

    02.04.2019

  • ОЛТИ ЙИЛ ИЧИДА 20 МАРТА СУДЛАНГАН ШАХС 02 апрель 2019 Суднинг “қора курсиси”га ўтириш осон иш эмас. Ахир айб билан “қора курси”да бир марта ўтиришнинг ўзи ўзини билган одамга бир умрлик тамға. Аммо айрим кишилар учун бу оддий ҳол эканлиги жуда ачинарли. Яқинда жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида бир аёл йигирманчи марта судланди.   1981 йил Тошкент вилоятида туғилган бу аёл […]

    02.04.2019

  • СОХТА ДХХ ХОДИМИ ВА ҲОКИМИЯТ ВАКИЛИНИНГ КИРДИКОРЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ 01 апрель 2019 Рустам (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам босқинчилик жиноятини содир этганлиги учун 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаб чиққан бўлса-да, ўзига тегишли хулоса чиқармади.  Рустамнинг синфдош ўртоғи Аҳрор Қўқон шаҳар ҳокимлиги Маданият бўлими бош мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, бунга қадар муқаддам уч маротаба жиноят содир этганлиги учун суд ҳукми билан жазо тайинланган. […]

    01.04.2019

  • Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида 13 март 2019 Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда ижро иши юритувида сансалорликка чек қўйиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий […]

    13.03.2019

  • ЗУЛФИЯХОНИМ ИЖОДИГА БАҒИШЛАНДИ 01 март 2019 Бугун, 1 март, баҳорнинг бошланиши. Қалбларга илиқлик югурди, табиат уйғонди. 1 март – вафо ва садоқат куйчиси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним  Исроилова таваллуд топган кун. “Ҳар баҳорда шу бўлар такрор, ҳар баҳор ҳам шундай ўтади…”, деб ёзган эди шоира. Олий судда ўтказилган “Маърифат соати” тадбирида  шоиранинг издоши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси нашри “Саодат” […]

    01.03.2019

  • ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! 25 февраль 2019 Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда суд-ҳуқуқ ислоҳотларини, шунингдек, судлар фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритилишини янада такомиллаштириш мақсадида «Адолат — қонун устуворлигида» танловини эълон қилади. Танловга республика миқёсидаги газета ва журналларда чоп этилган, интернетда ёритилган, телевидение ва радиода берилган суд тизимидаги ислоҳотларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тар¬ғиб қилишга, аҳолининг […]

    25.02.2019

  • ФАРЗАНДЛАРИНИ БЕЛКУРАК БИЛАН ЖАРОҲАТЛАГАН ОТАГА ҚАНДАЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ? 18 февраль 2019 Эр-хотин жанжали туфайли ўз фарзандларини белкурак билан жароҳатлаган отага суд ҳукми ўқилди Ижтимоий тармоқлар ҳамда телевидение орқали Навоий вилояти Хатирчи туманида эр-хотин жанжали туфайли ота ўзининг икки норасида фарзандини белкурак билан уриб, уларга оғир тан жароҳати етказганлиги ҳақида хабар ва лавҳалар тарқалган эди.   Воқеага ойдинлик киритадиган бўлсак, А. Болиев (исм ва […]

    18.02.2019

  • СУДЛАР ТОМОНИДАН 2023 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ Жорий йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 825 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 3 801 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди. Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 4 787 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий […]

    12.07.2023

  • “АЛИ”НИНГ ДЎППИСИ КИЙДИРИЛГАН “ВАЛИ” ЕТТИ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ Фарғона шаҳрида яшовчи Батир Адамов ҳозир 31 ёшда. Тақдирнинг ҳукмини қарангки, унинг пешонасига ота-она меҳридан мосуволик ёзилган экан. Шу боис “Болалар мурувват уйи”да вояга етади.“Болалар мурувватуйи”да тарбияланган даврида у Дмитрий Иванус билан дўст бўлади. Аммо орадан йиллар ўтгач, Дмитрий дўстликка хиёнат қилиб, уни жиддий ташвишга солиб қўяди. Гап шундаки, 2022 йилда Батир ўзига керакли маълумотномани […]

    11.07.2023

  • ЎҒРИ БОЛА ОТА-ОНАГА ТАШВИШ КЕЛТИРДИ Ҳеч кимга сир эмаски, одобли, ҳамиша ҳалолликка интиладиган ғайрат-шижоатли фарзанд ота-онага обрў-эътибор келтиради. Жамиятимизда бундай ўғил-қизлар ниҳоятда кўп. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, вояга етмаган ёшлар орасида жиноят содир этаётганлар ҳам йўқ эмас. Қуйида шу ҳақида тўхталамиз. Вояга етмаган Абдулатиф Қулмуродов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўтган йил содир этган ўғирлик жинояти учун суд томонидан қилмишига яраша қонуний жазога […]

    10.07.2023

  • РАСМИЯТЧИЛИКМИ ЁКИ ХАТО? Ёзёвон туманида яшайдиган Зуҳра Садирова 2020 йил 7 февраль куни Марғилон шаҳар 1-сонли давлат нотариал идорасида тасдиқланган ижара шартномасига мувофиқ, “NEXIA DOНS” русумли автомашинасини аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи “EXCLUSIVE EVERSТ” хусусий корхонасига 3 йил муддатга ижарага беради. Аммо ижара шартномаси муддати тугай деганда, З.Садирова кутилмаган муаммога дуч келди. Гап шундаки, солиқ қарздорлиги мавжудлиги боис 2023 […]

    07.07.2023

  • ҚИДИРУВДАГИ ЖИНОЯТЧИ 20 ЙИЛДАН СЎНГ УШЛАНИБ, ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ Қўқон шаҳрида яшовчи Икромжон Аминов (исм-шарифлари ўзгартирилган) бундан бир неча йил илгари автомобил эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғуллана бошлаганди. Кейинчалик савдо ишларини кенгайтириб, қайнсинглисининг ўғли Афзал Абдухалиловни ҳам ишга олади. Айтиш керакки, ўша пайтда автомобил эҳтиёт қисмларига талаб юқори бўлгани сабабли савдо дўконига деярли ҳар куни янги маҳсулот олиб келинарди. Бунинг натижасида катта миқдорда нақд […]

    06.07.2023

  • СОҒЛИҚҚА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ИШ БЕРУВЧИ ТОМОНИДАН ҚОПЛАНДИ Бу ҳаётда кутилмаган воқеа-ҳодисалар ҳам рўй бериб туради. Масалан, ходим меҳнат вазифасини бажариши чоғида жароҳатланиши, шунингдек, касб касаллигига чалиниши ёки саломатлигига бошқача тарзда шикаст етиши мумкин. Бундай вазиятда ҳам амалдаги қонунларимизда ходимнинг ҳуқуқ ва манфаатлари кафолатланган. Аниқроқ айтганда, қонун талабига кўра, соғлиққа етказилган зарар иш берувчи томонидан қопланиши шарт. Шу ўринда ҳаётий мисолларга эътибор қаратсак, […]

    05.07.2023

  • “УНУТИЛГАН” МАЖБУРИЯТ ОРТИҚЧА ОВОРАГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИ Деҳқон ва фермерлар эрта баҳордан мўл-кўл ҳосил етиштириш орқали даромад олишни кўзлайди. Албатта, бунинг учун тиним билмай меҳнат қилади. Улар етиштирган ҳосил ҳақини ўз вақтида олса, меҳнатига рози бўлади. Акс ҳолда бу ортиқча оворагарчиликни келтириб чиқаради. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, Фарғона вилоятида фаолият юритувчи кластер шаклидаги “Feyxan-Teкs” масъулияти чекланган жамияти Фурқат туманидаги бир қатор фермер […]

    04.07.2023

  • ҚИММАТГА ТУШГАН АЛДОВ: СУД ФИРИБГАРГА ҚОНУНИЙ ЖАЗО ТАЙИНЛАДИ Имтиёзли банк кредитлари асосида чорва молларини сотиб олиш оила даромадининг ўсиши ва аҳолининг чорва молларига бўлган талабини қондиришга катта ҳисса қўшаётгани айни ҳақиқат. Бироқ банк кредитларидан фойдаланишда давлат томонидан яратилаётган имкониятларни суиистеъмол қилиб, алдов йўли билан қинғир ишларга қўл ураётган кимсаларнинг ҳам борлиги таассуфли ҳолдир. Буни қуйидаги ҳаё­тий мисолда ҳам кўриш мумкин. Ғузорлик Низом Ибодов […]

    03.07.2023

  • СЕҲР-ЖОДУ ҚУРБОНЛАРИ ЁХУД МАЪНАВИЙ ОҚСОҚЛИК КАСРИ Ўтган йили Пастдарғом тумани “Эсабой” маҳалласида мудҳиш қотиллик рўй берди. Ушбу маҳаллада яшовчи фолбин аёл ва унинг қизи ўлдириб кетилди. Марҳума Гулсум Асророва ва қизи Сарвиноз Келдибекова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўткир тиғли жисм зарбасидан олган жароҳатлари туфайли ҳаётдан кўз юмган эди. Албатта, ушбу қотиллик бўйича зудлик билан тезкор гуруҳ тузилиб, суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Дастлаб қурбон […]

    27.06.2023

  • “АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Бугун Олий суд томонидан судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг ёритилишини таъминлаш, судларнинг одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича қонун талаблари доирасида фаол ишлаётган журналистлар, блогерлар, судья ва суд ходимлари, ҳуқуқшунослар ва бошқа ижодкорларни рағбатлантириш […]

    26.06.2023

  • ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ 2023 йил 23 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  Мажлисда Олий суд судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ва маъмурий судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, […]

    23.06.2023

  • НОҚОНУНИЙ ҚАРОР СУД ТАРТИБИДА БЕКОР ҚИЛИНДИ Мамлакатимизда ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида тарихий ислоҳотлар қатъият билан амалга оширилаётган экан, аввало ҳар бир шахс, айниқса, раҳбар ходимлар қонун талабига риоя этишни фаолиятининг асосий мезони деб билиши шарт. Зотан, қонун устуворлиги таъминланган муҳитда ортиқча муаммога ўрин қолмайди. Бунинг акси бўлганида, яъни қонун талабига беписанд муносабат бўлиш эса, турли хил муаммоларни […]

    22.06.2023

  • БАДНАФСЛИК БАЛОСИ ЁХУД БИРЙЎЛА УЧТА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАН МАҲКУМ Учкўприк туманида яшовчи Зуҳриддин Аҳмаджонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Қўқон шаҳридаги Шикорбеги кўчасида жойлашган автомашина ювиш шохобчасида ишлар эди. Ўтган йилнинг 25 май куни у ишдан қайтаётиб, уйи яқинида турган автомашинага кўзи тушади. Унга яқинроқ бориб, ичида бир йигит ва қиз ўтирганини кўради. Шунда Зуҳриддин уяли телефонини ёқиб, уларни видеотасвирга тушириб олади. Автомашина ичида ўтирган Жамшид Саъдуллаев […]

    21.06.2023

  • ЭГРИ ЙЎЛНИНГ ОХИРИ СУДДА ҚОНУНИЙ ЯКУН ТОПДИ Аслида ҳар бир кун инсон учун синов вазифасини ўтайди. Кимдир ҳалол ва савоб ишлари билан ўз умрини безаса, бошқа биров эгри йўлдан юриб бўлса-да, кўпроқ пул топишни мақсад қилади. Бунинг охири эса, аксарият ҳолларда жиноят билан тугайди. Қуйидаги мисол ҳам бунинг исботидир. Пахтачи туманида яшовчи Холбек Турсунов (исм-шарифлар ўзгартирилган) айни куч-қувватга тўлган, тоғни урса талқон […]

    20.06.2023

  • ЛАФЗСИЗЛИК СУДДА ҚОНУНИЙ ЖАЗОЛАНДИ Маълумки, кейинги йилларда дунё миқёсида сув тақчиллиги ортиб бормоқда. Бу ҳолат мамлакатимиз аграр соҳасида ҳам сезилмоқда. Шу боис қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологиялар­ни жорий этиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бу борада тегишли ҳуқуқий асослар яратилганини ҳам алоҳида қайд этиш керак. Фурқат туманидаги “New gold land” фермер хўжалиги раҳбари Абдуллахон Мусахонов ҳам томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш […]

    19.06.2023

  • ҲАВОЙИ НАФС АСИРИ УЗОҚ МУДДАТГА ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ Балиқчи туманида яшайдиган Дилобар Сувонова (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2017 йилнинг сентябрь ойида “Чинобод намуна” фермерларга ёқилғи тарқатиш шохобчаси бош оператори Ҳамидулло Ғаффоров билан танишиб қолади. Тез орада улар ўртасида илиқ муносабат пайдо бўлади. Шундан сўнг улар кун-кунора учрашиб туришади. Ҳ. Ғаффоров аёлга турли хил совға ва моддий ёрдам бериб, илтифот кўрсата бошлайди. Натижада у аёлнинг уйида […]

    16.06.2023

  • ТАДБИРКОРГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР ТУМАН ҲОКИМЛИГИДАН УНДИРИБ БЕРИЛДИ Ҳаётда инсон ҳар қандай қийинчиликка чидаши мумкин, аммо адолатсизликка тоқат қилолмайди. Бунга ҳаётда мисоллар жуда кўп. Қуйидаги воқеа тафсилоти ҳам шу ҳақида. Бешариқ туманида яшайдиган Ёқутхон Кенжабоева бундан бир неча йил муқаддам яхши ният билан туманнинг “Булоқбоши” маҳалласи, Сирдарё кўчасида жойлашган умумий ер майдони 119 метр квадратдан иборат, олди айвонли савдо дўконини сотиб олади. 2009 […]

    15.06.2023

  • ОРТИҚЧА ТЎЛОВ ВА КАМОМАД ТЕГИШЛИ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛДИ Кейинги йилларда мамлакатимизда муомала ва меҳнатга лаёқатсиз, боқувчисини йўқотган, “Меҳрибонлик уйлари” ҳамда болалар шаҳарчаларида тарбияланган, шу каби иш қидираётган, иш таклиф этилса, унга киришишга ҳозир, касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, тадбиркорлик, шунингдек, ҳунармандчилик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими яратилди. Шунинг баробарида бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асослар ҳам яратилганини […]

    14.06.2023

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: