ИНСОНПАРВАРЛИК ҒОЯЛАРИ ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИНГ АСОСИ2021 йил 22 февраль куни янги Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида яна бир тарихий воқелик рўй берди. Шу куни давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессияси юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этди ва ўзбек тилида нутқ сўзлади. Бу ҳақда сўз борганда, авваламбор, Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатида 2021 йил 1 январдан бошлаб […]
02.03.2021
ЭҲТИЁТСИЗЛИК ВА ҚОИДАБУЗАРЛИК ИНСОН УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИКўчага чиқдикми, йўл ҳаракати иштирокчисига айланамиз. Шунинг учун хоҳ пиёда, хоҳ транспорт воситасида бўлсин, йўлларда ҳаракатланишнинг амалда белгилаб қўйилган қоидаларига қатъий риоя қилишимиз шарт. Бу ўзимиз ва ўзгалар соғлиғи ҳамда ҳаёти хавфсизлигининг кафолати эканини доимо ёдда тутишимиз керак. Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси берган маълумотларга қараганда, ўтган 2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакатимизда […]
01.03.2021
ҚОНУНГА ЗИД ҚАРОР УЗОҚ САРСОНГАРЧИЛИККА САБАБ БЎЛДИУрганч шаҳар ҳокимлигида ўзини уддабурон санаган «ишбилармонлар» йўқ, десангиз, янгилишасиз. Шундайлардан бирининг «топоғонлиги» боис Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабардаги «2011-2015 йилларда» ибораси билан бошланувчи қарори матни «2011-2019 йиллар» иборасига ўзгарди. Балки «Шунгаям ота гўри қозихонами, эътиборсизлик оқибатида йўл қўйилган ва дарҳол тузатса бўладиган оддийгина хато экан-ку!» — дея эътироз билдирарсиз. Ҳа, эътирозингиз ўринли. Бироқ […]
26.02.2021
БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ КАФОЛАТЛАШ — ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИКуни кеча «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинди. Янги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритишдан аввал, уни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишга туртки берган муҳим омиллар ҳақида тўхталиш ўринлидир. Дунё тажрибаси шундан далолат берадики, болалар ҳар доим давлат ва жамият […]
25.02.2021
ФИРИБГАРГА АЙЛАНГАН ҲУҚУҚШУНОСҚўштепа туманида яшовчи Жўрабек Фазлиддинов (исм-шарифлар ўзгартирилган) мактабни битириб, олийгоҳнинг юриспруденция йўналишига ҳужжат топширганда яхши билим олиб, келгусида тажрибали ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган эди. Зеро, эзгу ният билан бошланган иш бароридан келади, албатта. Шу маънода айтганда, Жўрабек ҳам университетни тамомлагач, аввал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда иш ўрганиб юрди. Ана шу кезларда ўзига ишониб топширилган вазифаларни […]
24.02.2021
ЎЙЛАМАЙ БОСИЛГАН ҚАДАМ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРГА ОЛИБ КЕЛДИПахтачилик Феруза Мансурова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўғли Шоҳруҳни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун туман марказий поликлиникасига олиб борган чоғида қўл телефонига нотаниш киши қўнғироқ қилади. Феруза қўнғироқ қилувчидан кимлигини сўрайди. — Раимқул акангизман, — дея ўзини таништиради қўнғироқ қилувчи. — Патир ёпиб чарчамаяпсизми? Феруза Раимқул деган таниши йўқлиги, патирчи эмаслигини айтиб, суҳбатга якун ясайди. Аммо орадан […]
23.02.2021
СУДГА ҲУРМАТ — ҚОНУНГА ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИГА ҲУРМАТ ДЕМАКДИРЖамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги қарор топишини истаган соғлом фикрли ҳар бир инсон қонун талабига сўзсиз риоя этиши, ўзгаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги лозим. Аммо орамизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказишдан заррача уялмайдиган кимсалар ҳам борки, уларнинг номақбул қилмишларига суд тартибида қонуний баҳо берилади ҳамда шу тариқа юртимизда тинчлик […]
22.02.2021
ИШСИЗЛИК НАФАҚАСИ ҲАР БИР ХОДИМНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТИДИРАввало шуни айтиш керакки, иш билан таъминланиш фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолияти ҳисобланади. Мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати қуйидаги тамойилларга асосланади: меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, […]
22.02.2021
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ – ДЕМОКРАТИК ЯНГИЛАНИШЛАР ДАСТУРИКейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламентга Мурожаатнома тақдим этиш амалиёти эзгу анъанага айланди. Давлатимиз раҳбарининг бу галги Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларида босқичма-босқич амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотларнинг энг муҳим ва долзарб масалаларини қамраб олганлиги туфайли нафақат халқимиз, ҳатто халқаро жамоатчиликнинг ҳам юксак эътибори ва эътирофига сазовор бўлди. Президентимиз ўз Мурожаатномасида мамлакатимизда инсон […]
19.02.2021
ОРТИҚЧА ҒАВҒОДАН НЕ ФОЙДА? ЁХУД АСОССИЗ ШИКОЯТБОЗЛИК ХУСУСИДАҲар қандай жамиятда одамлар турли низоларга дуч келиши мумкин. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда низолар судда қонуний ечимини топади. Яъни судда ким ҳақ, ким ноҳақ экани маълум бўлади. Бошқача айтганда, бир тараф ютса, иккинчиси мағлуб бўлади. Суд ҳукм ёки қарор чиқаргандан сўнг бундан норози бўлган томон юқори инстанциялар ва бошқа давлат идораларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. […]
18.02.2021
ЖИЛОВЛАНМАГАН ЖАҲЛ ИККИ КИШИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИБоғотлик Исломбек Абдуллаевнинг машъум жиноий қилмиши адолат тарозусида тортилган чоғ айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар кўзга ташланмади. Оғирлаштирувчи жиҳатлар эса, анча-мунча тош босди. …Ҳаммаси Ислом ўзи яшайдиган маҳалладаги озиқ-овқат дўкони эгаси Фахриддин Қуриёзовга 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулни галдаги харидлар учун олдиндан тўлов тариқасида бергандан сўнг бошланди. …2020 йил 2 апрелда кун пешинга оққан маҳал Ислом ушбу […]
17.02.2021
МАЪНАВИЙ ҚАШШОҚЛИК ҚУРБОНИ ЁХУД ҚОТИЛЛИКНИНГ ТУБ ИЛДИЗИ НИМАГА ТАҚАЛАДИ?Жиноятнинг катта-кичиги бўлмайди. Бу ҳақиқат. Кимлардир билиб, баъзилар эса, билмай қинғир ишга қўл уради. Лекин ўйламай босилган ҳар бир қадамнинг сўроғи бор. «Қилмишим фош бўлмайди», деган ўйда минг бир баҳоналарни тўқиш чучварани хом санашдек гап. Айрим одамлар жиноят кўчасига мана шундай кайфиятда ҳам қадам қўяди. Жиноят ишлари бўйича Зангиота тумани судининг навбатдаги суд мажлисида судланаётган […]
16.02.2021
ЛОҚАЙДЛИК ОҚИБАТИ ЁХУД ҚАДР ТОПМАГАН БАҒРИКЕНГЛИКҲар бир ота-она фарзандини ҳар жиҳатдан комил инсон бўлиб вояга етишини истайди. Бироқ бунга яхши истакнинг ўзи билангина эришиб бўлмайди. Андижонлик Салоҳиддин Анваров (исм-шарифлар ўзгартирилган) коллежни тамомлач, бирор ишнинг бошини тутиш ўрнига жиноят кўчасига кирди. Жумладан, унга 2016 йилда безорилик қилгани учун жарима жазоси тайинланган ва амнистия актига асосан жазодан озод қилинган. Аммо бу енгилликни […]
15.02.2021
НОҲАҚ ЖАЗО ОХИР-ОҚИБАТ БЕКОР ҚИЛИНДИ, ШАХС ОҚЛАНДИУргут туман прокуратурасида терговчи лавозимида фаолият юритган Отабек Мажидов кутилмаганда адолатсизликка учраб, ноҳақликнинг аччиқ таъмини татиб кўрди. Муҳими, жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанциясининг яқинда бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида унга қўйилган айбловлар тасдиқланмади ва О. Мажидов оқланди. Суднинг ҳукмида қайд этилишича, О. Мажидов туман прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаш даврида, 2011 йил декабрь […]
12.02.2021
НОШУД ҲАМТОВОҚЛАРИнсон жиноят кўчасига билиб-билмай қадам босишида унинг кимлар билан яқин мулоқотда бўлаётгани муҳим аҳамиятга эга. Буни судланувчининг қуйидаги қилмиши ҳам яққол тасдиқлайди. Рашид Алиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) тайинли ишнинг бошини тутмади. «Кўр кўрни қоронғуда топибди» деганларидек, Рашид билан Мурод деярли ҳар куни бекорчиликдан нима қилишни билмай кўчада сандироқлаб юришарди. Шундай кунларнинг бирида Рашид эски таниши Шералининг […]
11.02.2021
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИДАН БИРИДавлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни ва мавқеини янада мустаҳкамлаш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Шу маънода, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар 2021 йилда ҳам давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратилди. Бу ҳақда фикр юритганда, хусусан, барча туман ва шаҳарларда, […]
10.02.2021
«ҲАММАСЛАК»ЛАРНИНГ УШАЛМАГАН «ОРЗУ»СИБугунги кунда гиёҳвандлик воситалари ёки психотрон моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон ҳамжамиятини ҳам жиддий ташвишга солаётган глобал муаммолар сирасига киради. Бу иллат инсон саломатлигига путур етказибгина қолмай, оилалар ҳаётини издан чиқаради, жамият барқарорлигига хам жиддий хавф туғдириш баробарида, турли жиноятларнинг ҳам келиб чиқишига йўл очади. Мамлакатимизда гиёҳвандлик балосига қарши […]
09.02.2021
АДОЛАТ ТАНТАНАСИ КЎНГИЛЛАРГА ИШОНЧ ВА ЁРУҒЛИК ОЛИБ КИРДИХалқимиз ҳақиқат эгилади, букилади, бироқ синмайди, деб бежизга айтмайди. Тахминий фаразлар, қарама-қарши гувоҳликлар билан судда шахсни айблаб бўлмайди. Навбатдаги суд мажлисида илгари судланган шахснинг аслида айби йўқ экани маълум бўлди. Маълум бўлишича, Тошкент вилоятининг Пскент тумани ИИБга қарашли ЁХБ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Б. Шоматов 2013 йилнинг 14 августдан 23 август кунига қадар «Пскент пахта […]
Фикр қолдириш