• ЎҒРИГА АЙЛАНГАН ҚЎРИҚЧИ Ҳеч кимга сир эмас, инсон эл-юрт олдида ҳамиша ёруғ юз билан юриши аввало унинг тарбиясига боғлиқ. Ҳар бир қадамни ўйлаб босиш, ўз-ўзини назорат қилиб бориш тарбия маҳсулидир. Ҳаётда шундай қинғир ишлар бўладики, у ҳақда эшитган вақтимизда беихтиёр «Туппа-тузук йигит эди-ку, ни­ма жин уриб номақбул ишларни қилибди?» — дея ҳайрон қо­ламиз. Аслида бунинг сабаби ўз вақтида […]

    13.04.2021

  • ҚИММАТГА ТУШГАН АЛДОВ Қўшни Тожикистон Республикасидан Сурхондарё вилоятида яшовчи жияниникига меҳмонга келган Шукур Қурбонов (исм-шарифлар ўзгартирилди) ер участкаси сотиб олганда сарсонгарчиликка дуч келаман деб ўйламаган эди… У Жарқўрғон туманида яшовчи жияни Бозорбой Жў­рақуловникида  меҳмондорчиликда ўтирган чоғида қизиқ гапни эшитиб қолди: — Тоға, олдинги гал келганингизда, шу атрофда со­ти­лади­ган­ ер участкаси бўл­са, сураб-суруштиргин, пулини қан­ча де­са ҳам, майли, келишамиз, […]

    12.04.2021

  • ҚАРЗДАН ҚУТУЛАМАН ДЕБ 23 ЁШЛИ ЙИГИТ ИККИ КИШИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ Умр яратганнинг бандаларига берган бебаҳо инъомидир. Шу боис ўзга шахсни тириклик неъматидан бебаҳра этиб, унинг ҳаёт шамини бевақт ўчиришга ҳеч ким ҳақли эмас. Буни Бош қомусимизнинг 13-моддасида қайд этилган «Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади» деган конституциявий қоида ҳам тасдиқлайди. […]

    09.04.2021

  • ҚАРЗ — ЛАФЗ ДЕМАК. УНГА ХИЁНАТ ҚИЛИБ БЎЛМАЙДИ Бу ҳаётда ўзаро ишонч ва шартнома шартларига қатъий амал қилиш жамиятда ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни наинки мустаҳкамлайди, балки мамлакат тараққиёти учун ҳам муҳим омил ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки, бу жиҳатларга эътиборсизлик, қонунларга нописандлик билан қараш ортиқча оворагарчиликларга сабаб бўлади. Афсуски, Сурхондарё ви­лоя­ти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инженеринг компанияси билан «Йўл ло­йиҳа» масъулияти чекланган жа­мия­ти ўртасида тузилган […]

    08.04.2021

  • ҲАМШИРА ИШЛИ БЎЛДИ Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ногиронлиги бўлган шахсларни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилиб, ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Уларни мақбул келадиган ишга жойлаштиришнинг аниқ, қонуний ҳамда асосли тартиби ишлаб чиқилган. Бунга мисол сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва […]

    07.04.2021

  • МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ АҲОЛИГА МУНОСИБ ТУРМУШ ШАРОИТИ ЯРАТИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ Аввало шуни айтиш керакки, Конституциямизнинг 53-моддасига кўра, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлиги, барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулк­дор […]

    06.04.2021

  • ҲАҚИҚАТНИНГ УЗОҚ ЙЎЛИ ЁХУД МИСИ ЧИҚҚАН ҒИРРОМЛИК Яқинда Жиззах вилояти суди кассация инстанцияси ажрими билан биринчи босқич судининг ҳукмига асосан, Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор топилиб, жазога тортилган Зифа Умурзоқова ва Асрор Ишимов оқланди. Бундан ташқари мазкур жиноят иши бўйича йўл қўйган хато-камчиликлари учун тергов органи ва биринчи босқич суди судъясига нисбатан хусусий ажрим чиқарилди. […]

    05.04.2021

  • АСОССИЗ ДАЪВО СУД ТОМОНИДАН РАД ЭТИЛДИ ВА ТАДБИРКОРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ Қувасой шаҳри давлат солиқ инспекцияси Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритиб, шаҳардаги «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятига 106 миллиард 982 миллион 114 минг 262 сўмлик молиявий жарима қўллашни сўраган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: хўш, «SUBMARINE SHARK» масъулияти чекланган жамиятининг айби нима, нега унга нисбатан молиявий жарима қўллаш керак бўлиб қолди? Аниқланишича, масъу­лияти чекланган […]

    02.04.2021

  • ДАРЗ КЕТГАН ОҚИБАТ ЁХУД БИР ҲОВЛИ НИЗОСИ Халқимиз азал-азалдан қариндошлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил-иноқлик ва тинчлик-тотувлик каби олижаноб фазилатларни улуғлаб келган. Улар қон-қариндошлик риш­таларини янада мустаҳкамлаб, жамиятда мўътадил муҳит яратади. Бироқ ҳаётда мулк, уй-жой талашиб, етти ёт бегонага айланаётган оға-инилар, бир ҳовлига сиғмай, кунаро жиққамушт бўлаётган овсинлар ҳам учраб ту­радики, бу ҳол кишини беихтиёр ўйлантириб қўяди. Қуйида баён этилаётган воқеа ҳам айнан шу […]

    01.04.2021

  • ЖАҲЛДОР МЕЗБОН САЛКАМ БЕШ МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАДИ Халқимиз эшикдан келган меҳмонни атойи худо дея ҳурмат кўрсатади, унинг кўнглини олишга ҳаракат қилади. Ўтган йилнинг 3 ноябрь ку­ни Оқ­дарё туманининг Қирқ­дархон қишлоғида яшовчи Шаҳзод Эргашев (исм-шарифлар ўзгартирилди) ота-боболаримиздан ўтиб келаётган ана шу қутлуғ одатга хилоф иш тутди. У уйи­га келган Достон Ражабов ва унинг онаси Майсара ўофуровани аввал куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлади, сўнгра […]

    31.03.2021

  • ФОЖИАЛИ ЯКУНЛАНГАН НИЗО УЧ НАФАР ФАРЗАНДНИ ЕТИМ ҚОЛДИРДИ Оила — жамиятнинг муҳим бўғини. У қанчалик тинч ва тотув бўлса, жамият ҳаётида барқарорлик мустаҳкам бўлади. Акс ҳолда эса, оила қўрғони пароканда бўлиб, кўплаб моддий-маънавий муаммолар юзага келади. Тўрақўрғонлик Дилмурод Сатторов (исм-шарифлар ўз­гартирилган) Дилором Сайдиева билан турмуш қуриб, уч фар­занд­ли бўлишган. Аввалига уларнинг оиласи ҳавас қилгудек эди. Аммо 2008 йилда уларнинг оиласига дарз кетди — […]

    30.03.2021

  • “AVTO OLTMISH OY” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ 2021 йил 29 март куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида судланувчилар Ж. Баҳодиров (1996 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, “Avto oltmish oy” МЧЖ раҳбари), О. Мирзаев (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланган, ишсиз), Э. Қурбонов (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам судланмаган, ишсиз), М. Гулмирзаева (1985 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, […]

    29.03.2021

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ Ўзбекистон Республикаси Олий судига иқтисодий ишлари бўйича апелляция тартибида шикоят қилиш тартиби Иқтисодий процессуал кодексининг 260-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг биринчи инстанцияда кўрилган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари устидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқади. Мазкур кодекснинг 261-моддасига […]

    27.03.2021

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА МАЪМУРИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ Ўзбекистон Республикаси Олий судига маъмурий ишлар бўйича апелляция тартибида шикоят қилиш тартиби Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 201-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Маъмурий ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, шунингдек, Олий суднинг биринчи инстанцияда кўриб  қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятларини […]

    27.03.2021

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ Ўзбекистон Республикаси Олий судига фуқаролик ишлари бўйича апелляция  тартибида шикоят қилиш тартиби Фуқаролик процессуал кодексининг 384-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, шунингдек, Олий суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан берилган апелляция […]

    27.03.2021

  • ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА ЖИНОЯТ ВА МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ Ўзбекистон Республикаси Олий судига жиноят ишлари бўйича апелляция тартибида шикоят қилиш тартиби Жиноят-процессуал кодексининг 497-3-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, шунингдек, Олий суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган иш юзасидан чиқарган ҳукми, ажрими устидан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Мазкур кодекснинг […]

    27.03.2021

  • “АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш расмий маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М. […]

    27.03.2021

  • ФИРИБ ТУЗОҒИ ЖАБРЛАНУВЧИГА 20 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ЗАРАР ЕТКАЗДИ Одатда, йиртқич ҳайвонлар ўлжани тутиш учун биргалашиб ҳаракат қилади. Ҳаётда шундай ашаддий фирибгарлар борки, улар ҳам бир инсонни чув тушириш йўлида худди шундай йўлни танлашади. Данғара туманида яшовчи Умарбек Зоиров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам Ирисбой Ниёзалиев билан жиноий тил бириктириб, Қўқон эркин иқтисодий зонасида фаолият юритувчи тадбиркор Баҳромжон Насимовни нақд 20 миллиард сўмга чув туширганини эшитган […]

    26.03.2021

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: