• “INTERNATIONAL JOB ORGANIZATION – XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI” МЧЖ МАСЪУЛЛАРИГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТ 2021 йил 23 март куни, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида судланувчилар Ш. Абдураҳманов (1993 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, муқаддам судланмаган, “International Job Organization – xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси ва директори), Б. Очилов (1994 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “Brand community” МЧЖ раҳбари), Г. Думанова (1971 йилда Андижон вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, “International […]

    25.03.2021

  • ЭЗГУЛИК ИФОДАСИ ЁКИ ИСБОТИНИ ТОПМАГАН АЙБЛОВЛАР Ҳаётда одам асоссиз, ноҳақ жазога тортилса, умрининг бир неча йилини тутқунликда ўтказса, унинг чеккан алам ва изтиробини тасаввур қилиш жуда қийин. «Танаси бошқа дард билмас» деб бекорга айтишмайди. Буни адолатсизлик ва ноҳақликка учраган, туҳматнинг аччик таъмини татиб кўрган кишигина тушунади. Зомин тумани давлат со­лиқ инспекцияси «Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими» декларация шуъбаси бошлиғи лавозимида иш­­­лаган […]

    25.03.2021

  • АХЛОҚАН ТУЗАЛМАГАН ЙИГИТ ТАКРОРАН ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ Маълумки, ўғирлик жиноятлар ичида энг кўп тарқалгани, шу билан бирга, аянчлиларидандир. Айниқса, бир маротаба бу қилмишга қўл урган шахснинг кўзи ва қўли ўйнаб, яна ўғирликнинг «хумори» тутаверади. Қува туманида яшовчи 35 ёшли Нурмирза Содиқжонов (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам ана шундай нопок йўлни танлади. Йўқ­са, у дастлабки ўғирлиги учун тайинланган жазони ўтаб чиққач, яна жиноят кўчасига қа­дам […]

    24.03.2021

  • УСТАМОН АЛДОҚЧИ Шалола ва Ҳабибулло (исм-шарифлар ўзгартирилди) Пай­ариқ шаҳарчасидаги тўйхонада танишиб қолишади. Улар дастлабки пайтларда кун-куноро телефон орқали гаплашиб туришарди. Кейинчалик муносабатлари қалинлашиб, шаръий никоҳ асосида турмуш қуришади. Табиийки, бирга яшаш учун уй-жой керак. Ҳабибуллонинг «Баҳрин қишлоғидан номингга уй-жой қуришга ер сотиб оламиз», деган таклифи Шалолага маъқул тушади. Шу тариқа 2018 йилнинг июнидан — октябрь ойига қадар […]

    23.03.2021

  • РАСМИЙ БАЁНОТ Kun.uz сайтида 2021 йил 18 март куни эълон қилинган “Тақдир ҳазили: Самарқандда суд биносини қурган қурилиш корхонаси ўша бинода суд қилинди” сарлавҳали мақола юзасидан Суд тизимида маъмурий биноларни қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланадиган йиллик инвестиция дастури доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Инвестиция дастури доирасида келгуси йилда амалга оширилиши […]

    19.03.2021

  • ҚАРЗ ЮКИ ҚОНУНЧИЛИКДА ҚАНДАЙ ТАРТИБГА СОЛИНГАН? Бировга қарз бериш орқали муҳтож кишининг оғирини енгил қилиш яхши, албатта. Бироқ қарз олувчининг муаммоси ҳал бўлиши асносида қарз берувчида пайдо бўладиган муаммо ва кейинчалик икки ўртада келиб чиқадиган низо бундай яхшиликнинг савобини йўққа чиқариши ҳам бор гап. Афсуски, бугунги кунда қарз масаласи билан боғлиқ низолар оз эмас. Фуқаролик судларида кўрилаётган низоларнинг салмоқли қисмини ҳам […]

    19.03.2021

  • РАСМИЙ БАЁНОТ Бугун, 18 март куни, Фарғона вилоят судида судланувчилар М. Ахмедов (1973 йилда Сўх туманида туғилган), Н. Жураев (1972 йилда Риштон туманида туғилган), Р. Миршарипов (1974 йилда Риштон туманида туғилган), Ф. Ахроров (1995 йилда Сўх туманида туғилган), Д. Маллаев (1997 йилда Сўх туманида туғилган), О. Оташев (2000 йилда Сўх туманида туғилган), Ш. Мирзожонов (2000 йилда Сўх […]

    18.03.2021

  • ДЎСТЛИККА ХИЁНАТ Орамизда шундай кишилар борки, улар қайси ҳаракати жиноят эканини яхши билишади. Лекин  қинғир ишларини ими-жимида қилиб юраверишади. Бу тоифадагилар «Коса кунда эмас, кунида синади», деган мақолнинг маъносини ўз вақтида англаб етмайди. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида бўлиб ўтган суд мажлисида дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи корхона раҳбарининг ана шундай қинғир иши кўриб чиқилди. Рашид (исм-шарифлар […]

    18.03.2021

  • ХАВФЛИ ГИРДОБ Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Бу борада тегишли қонун ва қарорлар қабул қилиниб, хавфли илллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Хусусан, мазкур масалага бевосита масъул бўлган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил қилинди. Энг муҳими, ҳар бир соҳа фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлашга катта эътибор қаратилмоқда. Бундан ташқари оммавий […]

    17.03.2021

  • ПРОКУРОР АЙБЛОВДАН ВОЗ КЕЧДИ Маълумки, 2021 йил суд-ҳуқуқ тизимида муҳим тарихий янгиланиш ва ўзгаришлар юз бераётгани билан эсда қоларли тарзда бошланди. Яъни Президентимизнинг 2020 йил 24 июлда имзоланган «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳамда 2020 йил 10 августдаги «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги […]

    16.03.2021

  • СУИИСТЕЪМОЛ БЎЛГАН ВАКОЛАТ Фуқаро Шароф Файзиқулов (исм-шарифлар ўз­гар­тирилган) кам таъминланган оила бошлиғи сифатида 2018 йилнинг 25 апрелида туғилган тўртинчи фарзандига икки ёшга тўл­гунига қадар нафақа тайинлашни сўраб маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нурали Эшмаматов номига ариза ёзди. Орадан кўп ўтмай маҳалланинг нафақа тайинлаш бўйича ишчи гуруҳи Ш. Файзиқуловнинг уйига келиб, оила аъзоларининг яшаш шароити, ойлик даромади каби ҳолатларни ўрганиб […]

    15.03.2021

  • ЮЗЁРУҒЛИК Мамлакатимизда судлар мустақиллиги таъминланиши натижасида ўтган йили 719 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Улар орасида фарғоналик Иброҳим Тожибоев ва Нодиржон Носиров ҳам бор. Иброҳим Тожибоев «FAR­G’O­NA NEFT BAZASI» унитар корхонаси раҳбари, Нодиржон Носиров эса, корхонанинг нефть маҳсулотларини етказиб бериш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган. Улар жиноят ишлари бўйича Бувайда тумани судининг 2017 йил 16 январдаги […]

    12.03.2021

  • АЙБГА ИҚРОРЛИК БЎЙИЧА КЕЛИШУВ – ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИ ИНСТИТУТНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ Шу йил 18 февралдан бошлаб Ўзбекистон миллий процессуал қонунчилигида айбга иқрорлик тўғрисида келишув институти амалиётга жорий этилди. Мамлакатимиз жиноят-процессуал қонунчилиги тарихида мутлақо янги ҳисобланган ушбу институт АҚШ, Европа ва МДҲ мамлакатларида кенг қўлланиб келинади. Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳуқуқшу­нослик фани олдига бир қа­тор долзарб вазифаларни қўйди. Жиноят, жиноят-процессуал қонунчилиги тизимида фу­қароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари […]

    11.03.2021

  • НАФС АСИРЛАРИ Коррупция — жамият тараққиётига раҳна солиб турувчи хавфли иллат. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йил 3 январда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун қабул қилиниб, шундан буён айни иллатга қарши қатъий кураш олиб борилмоқда. Шунга қарамай, орамизда ўз нафсининг измидан чиқолмай, коррупция балосига гирифтор бўлаётган кимсалар ҳали-ҳануз учраб турибди. Шу маънода, Прези­ден­тимиз 2020 йил 29 […]

    10.03.2021

  • ҲАЁТ САБОҒИ УҚҚАНГА ЮҚАР, УҚМАГАННИ ЧОҲГА ҚУЛАТАР Қирқ беш йиллик умри мобайнида олти марта судланиб, жами 32 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган шахснинг ахлоқан тузалиши, руҳан ва маънан соғломланишига умид боғласа бўлармикан? Афсуски, бу саволга тайинли жавоб бериш мушкул. Ҳаётини ўз қўли, қилмишлари билан аллақачон издан чиқарган кимсанинг жиноий кирдикорлари эса, давом этаяпти. Бундай кимсаларни чор-атрофдаги умрини инсонийлик фазилатлари оғушида […]

    09.03.2021

  • МЕҲНАТ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИ ИШ ФАОЛИЯТИНИНГ УСТУВОР ТАЛАБИДИР Мамлакатимизда мажбурий меҳнат қонун асосида тақиқланган. Бироқ айрим ҳолларда бунга йўл қўяётган раҳбарлар учраётгани ачинарли, албатта. Қуйидаги мисол шу ҳақ­да. А. Саидов (исм-шариф ўз­гартирилган) Бухоро вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг тегишли буй­руғи билан туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига 3 ой синов муддат билан ишга қабул қилинган. А. Саидовга мактаб ходимларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига жалб […]

    05.03.2021

  • ВИЖДОН АЗОБИ ЁХУД ИЧКИЛИК КЕЛТИРГАН ФОЖИА Кармана туманида яшовчи Уйғун (исм-шарифлар ўзгартирилди) байрамни уйида қариндошлари билан бирга нишонлашга қарор қилди. Ўша куни эрталаб соат тўққизларда икки опасига қўнғироқ қилиб, аввал байрам билан табриклади. Сўнгра мақсадга ўтиб, поччалар билан бирга уйига меҳмондорчиликка чақирди. Тушда Уйғун тўнғич поччаси Икром билан ичкиликбозликни бошлаб юборади. Кечки пайт уларнинг даврасига кичик поччаси Давлат Отажонов ҳам келиб […]

    04.03.2021

  • ХАТАРЛИ ЙЎЛ Ахборот технологиялари кенг имкониятларга эга. Уларни санаб адоғига етиш мушкул. Афсуски, бу ғаразли кимсаларнинг чиркин ниятини амалга ошириш воситасига айланаётгани ҳам айни ҳақиқат. Инсон қалбини эгаллаш, унинг онгини заҳарлаш орқали қабиҳ мақсадларни кўзлаётганлар дин омилидан устамонлик билан фойдаланмоқда. Буни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида кўриб чиқилган бир жиноят иши ҳам яққол тасдиқлайди. Суднинг қора […]

    03.03.2021

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: